Кимларга иссиқ сувда душ қабул қилиш мумкин эмас?
(last modified Mon, 24 Feb 2020 07:50:20 GMT )
феврал 24, 2020 12:50 Asia/Tashkent
  • Кимларга иссиқ сувда душ қабул қилиш мумкин эмас?

Мутахассислар қайси касалликларга чалинган инсонлар иссиқ душ ёки ванна қабул қилиш керак эмаслигини маълум қилишди.

Дастлабки босқичда юрак-қон томир касалликларига чалинган одамлар бундай сув муолажалари вақтини 20 дақиқага чеклашлари керак. Ўртача ва оғир шаклдаги беморлар эса иссиқ душдан бутунлай воз кечиш керак.

Иссиқ душ қабул қилишга имкон бермайдиган яна бир касаллик – бу диабет.

Бундан ташқари, шифокорлар тери (дерматит, псориаз, тошмалар ва чандиқлар) касалликлари бўлган одамлар иссиқ сув муолажаларидан воз кечишга чақирди. Ошқозон-ичак тизими касалликлари, биринчи навбатда, ошқозон яраси ёки гастрит, қайноқ сув мутлақо мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантиришди.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, ванна қабул қилаётганда, иссиқ сув қонни ички органларга фаолроқ боришга ундайди ва бу касалликларнинг кучайишига олиб келади. Варикоз ва тромбоз бўлганда, шунингдек, шамоллашнинг ўткир босқичида иссиқ душдан воз кечиш керак.