ЖССТ вакили коронавируснинг илк аломатини маълум қилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Маргарет Ҳаррис коронавирусни юқтириб олишнинг биринчи аломати юқори ҳарорат эканини айтди.
Коронавирусни юқтириб олишнинг биринчи аломати юқори ҳароратдир. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Маргарет Ҳаррис маълум қилди.
“Одамлар тун ярмида уйғониб кетиб, улар ўзларини жуда ёмон ҳис қилишгани, нималар содир бўлганини англамаганларини ҳикоя қилиб беришади”, - дейди Ҳаррис.
У шундан сўнг беморларни титроқ босишини қўшимча қилди.
“Энг ошкора аломат – бу иситмалаб қалтираш ва 38 даражадан юқори ҳарорат”, - дея Ҳаррис сўзларидан келтиради РИА Новости.
Унинг сўзларига кўра, 90 фоиздан зиёд беморлар бунга дуч келишган.
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги коронавирус инфекцияси - COVID-19 тарқалишини пандемия деб эълон қилган эди. 6 апрель эрталабки ҳолатга кўра ҳолатига дунёнинг 200 дан ортиқ давлатида жами 1,2 млн нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. Улардан 264 833 нафари соғайган, 60 мингга яқин киши вафот этган.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 390 нафарни ташкил этмоқда. Ушбу касалликдан 30 киши бутунлай соғайиб кетган.