Олимлар деменция хавфини оширадиган маҳсулотлар комбинациясини аниқлашди
Француз олими Cеcилия Самьери, Бордо университетидаги ҳамкасблари билан, қарияларда деменция хавфи бўлган озиқ-овқат тармоғи деб аталадиган маҳсулотларнинг барқарор комбинацияси ўртасидаги боғлиқликни аниқлашга қарор қилишди.
Sputnik агентлигига кўра, олимлар кексайганда соғлом онгни сақлаб, мияга фойдали таъсир қиладиган ва деменция хавфини оширадиган озиқ-овқат маҳсулотлари комбинациясини аниқладилар. Тадқиқот натижалари Америка Неврология академиясининг Neurology журналида эълон қилинди.
Ҳеч кимга сир эмаски, маълум бир парҳезга ўрганиб қолган одамлар кўп йиллар давомида бир хил озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиб келадилар.
Француз олими Cеcилия Самьери, Бордо университетидаги ҳамкасблари билан қарияларда деменция хавфини келтириб чиқарадиган - озиқ-овқат тармоғи деб аталувчи маҳсулотлар комбинацияси ўртасидаги боғлиқликни аниқлашга қарор қилди.
"Одамнинг рационида озиқ-овқат маҳсулотларининг мураккаб ўзаро боғлиқлиги мавжуд ва бу озуқа тўрлари мияга қандай таъсир қилиши мумкинлигини тушуниш муҳимдир, чунки парҳез деменциянинг олдини олиш учун истиқболли усул бўлиши мумкин", - дея доктор Самьери сўзларидан иқтибос келтиради Америка Неврология академияси.
Беш йил олдин бошланган тадқиқотда ўртача ёши 78 ни ташкил этадиган 627 нафар қариялар кекса иштирок этган. Уларнинг 209 нафари деменция билан касалланган, 418 нафари эса бу касалликдан холи. Тадқиқот бошида иштирокчилар сўровномани тўлдирдилар, унда ўтган бир йил давомида қандай маҳсулотларни истеъмол қилганлари ва неча марта - ойига бир мартадан кунига тўрт мартагача истеъмол қилганларини кўрсатганлар. Шундан сўнг, улар кузатилиб, ҳар икки-уч йилда бир маротаба тиббий кўриклар ўтказилган.
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, асосан юқори даражада қайта ишланган гўшт, картошка каби крахмалли маҳсулот ва газаклар, печенье ва хамирли пишириқлар истеъмол қилганларда соғлом ва турли таомларни истеъмол қилганларга қараганда деменция тезроқ ривожланган.
"Ўтган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, яшил баргли сабзавотлар, резаворлар, ёнғоқлар, бошоқлилар ва балиқдан ташкил топган таомларни истеъмол қилиш деменция хавфини камайтириши мумкин. Озиқ-овқатларни истеъмол қилиш миқдори ва частотаси бўйича тадқиқотлар ҳам ўтказилган, - дейди Самьери. – Бизнинг тадқиқотимиз янада олдинлади. Биз озуқа тармоқларини умумлаштириб кўриб чиқдик".
Деменциядан азият чекадиганлар ва соғлом онгни сақлаганлар томонидан истеъмол қилинган озиқ-овқат тўплами ва озиқ-овқат маҳсулотларининг умумий миқдори деярли бир хил бўлса-да, гуруҳлар ўртасидаги асосий фарқлар айнан маҳсулот уйғунлашувида эди.
Деменцияси бўлган одамларнинг озуқа тармоғидаги асосий ўрин юқори даражада ишлов берилган гўшт - колбаса, колбаса маҳсулотлари ва паштетлар бўлиб, улар крахмалли овқатлар - картошка, алкогол, газаклар ва ширин хамирли пишириқлар билан бирга истеъмол қилинган. Деменцияси бўлмаган одамлар эса гўшт ёки парранда гўштини турли хил гарнир ва жумладан мевалар, сабзавотлар ва денгиз маҳсулотлари каби қўшимчаларни истеъмол қилишган. Умуман олганда, уларнинг рациони янада хилма-хилроқ эди.
"Биз аниқладикки, соғлом озиқ-овқатнинг хилма-хиллиги деменция ривожланиши хавфини камайтирди, - дейди олим. - Аслида, озуқа тармоғидаги фарқларни деменция билан касалланган одамларга ташхис қўйилишидан анча олдин кузатса бўлади".