Эронлик олимлар коронавирусни ярим дақиқада аниқловчи нанотест яратишди
(last modified Wed, 13 May 2020 14:41:59 GMT )
май 13, 2020 19:41 Asia/Tashkent
  • Эронлик олимлар коронавирусни ярим дақиқада аниқловчи нанотест яратишди

Mehr агентлиги хабарига кўра, эронлик олимлар наноматериаллардан фойдаланган ҳолда коронавирусни ярим дақиқада аниқлашга қодир тест-тизимни яратди.

Мазкур янгилик 12 май куни Эроннинг фан ва технологиялар бўйича вице-президенти Сорен Сатторий иштирок этган маросимда тақдим этилган.

Нанотест коронавирус бор ёки йўқлигини 95 фоиз аниқликда 30 сония ичида аниқлай олади.

Таъкидланишича, мазкур тест-тизим COVID-19 ва бошқа вирусларни дастлабки босқичдаёқ аниқлай олади.

Нанотехнологиялар соҳасидаги илмий ихтиролар компанияси томонидан яратилган тест-тизим ҳозирча сертификатдан ўтмаган.

Аввалроқ Bosch’га таркибий қисмларини етказиб берувчи компания коронавирусни аниқловчи экспресс-тестни яратгани ҳақида хабар берилганди.