Олимлар ортиқча вазндан парҳезсиз халос бўлиш ва қаришни секинлаштириш йўлини топди
(last modified Mon, 15 Jun 2020 06:28:01 GMT )
июн 15, 2020 11:28 Asia/Tashkent
  • Олимлар ортиқча вазндан парҳезсиз халос бўлиш ва қаришни секинлаштириш йўлини топди

АҚШдаги Виргиния университети олимлари семизликни даволашда самара берадиган BAM15 ажралувчи оқсилини аниқлади, деб хабар беради Virginia Tech Daily.

«Ажралувчи оқсиллар ҳужайралар метаболизмини организм ортиқча ҳаракат ёки парҳезсиз кўпроқ калория йўқотиши учун ўзгартиришга қодир», — дейилади тадқиқотда.

Олимлар сичқонлар устида тажриба ўтказган бўлиб, BAM15 юқори дозада ҳам зарарли эмаслиги ва тўйганлик ҳиссини тартибга солувчи мия соҳасининг ишига таъсир кўрсатмаслигини аниқлаган.

«Биз BAM15 эффектини назорат гуруҳидаги сичқонларда таққослаб кўрдик. Иккала гуруҳга ҳам бир хил миқдорда овқат бердик, бироқ BAM15 ва ҳеч қандай жисмоний зўриқишлардан кейин сичқонлар ўзидаги ёғ қатламидан халос бўла бошлади», — дейилади мақолада.

Олимларнинг сўзларига кўра, BAM15’нинг яна бир ўзига хослиги у оксидловчи стресс ва яллиғланишга ижобий таъсир кўрсатади.

«BAM15 организмда кислороднинг фаол шакллари тўпланиб қолишини камайтириши мумкин, бу эса нейродегенератив касалликлар профилактикасига ва қаришнинг олди олинишига олиб келади», — дейди тадқиқот муаллифларидан бири Вебстер Сантос.

Экспертларнинг таъкидлашича, оқсил билан даволашнинг ягона камчилиги BAM15’нинг организмда яримпарчаланиш даври ҳисобланади — у жуда қисқа муддатда содир бўлади.

Ёрлиқ