АҚШ бош инфекционисти коронавируснинг хавфли мутациясидан огоҳлантирди
COVID-19 касаллигини келтириб чиқарадиган янги SARS-Cov-2 коронавируси мутацияга учраган тақдирда янада юқумли бўлиши мумкин.
Бу ҳақда АҚШ Аллергия ва юқумли касалликлар миллий институти директори Энтони Фаучи JAMA Netwok тиббий журналиги берган интервьюда маълум қилган.
«Афтидан, муайян мутация вирусни юқумлироқ бўлишига олиб келиши мумкин», — дейди Фаучи. Унинг қўшимча қилишича, айни пайтда олимлар бу хусусда баҳслашмоқда, аммо мавжуд маълумотлар вируснинг мутацияга учраши эҳтимолини, бу эса унинг репликациясини тезлаштиришини кўрсатмоқда.
Шу билан бирга, АҚШ бош инфекционисти шифокорларда ҳозирча бундай мутация натижасида вирус юқтирган одам учун янада хавфли бўлиб, соғлиғи учун жиддийроқ оқибатларга олиб келиши тўғрисида далиллар йўқлигини таъкидлаган.
Аввалроқ Энтони Фаучи АҚШда коронавирусга чалинганлар сони кунига 100 минг кишига етиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.