Олимлар “коронавирус”-га қарши ўзига хос иммунитетни маълум қилишди
Сингапур олимлари одамларда COVID-19 га қарши ўзига хос иммунитетни аниқлади. 17 йил олдин SARS дан даволанган беморлар, 2003 йилдаги касалликдан кейин, ҳали ҳам Т-ҳужайралари хотирасига эга.
Спутникка кўра, Сингапур олимлари одамларда COVID-19 га қарши ўзига хос иммунитетни аниқлади. Тадқиқот натижалари "Nature" илмий журналида эълон қилинди.
Тадқиқотчилар одамлар (олдин коронавирусга чалинмаган)нинг 50 фоиздан кўпроғида COVID-19'га қарши ўзига хос Т-ҳужайрали иммунитетни аниқладилар. Ушбу ҳужайралар, антитаначалар сингари, инфекцияланган ҳужайраларни ўлдириш қобилиятига эга бўлганлиги сабабли вирусли инфекцияларга қарши иммунитетнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади.
Таъкидланишича, коронавирусга чалиниш ва унинг таъсир қилиши узоқ муддатли Т-ҳужайра хотирасини шакллантиришга олиб келади, бу ҳозирги пандемияни жиловлаш ва COVID-19га қарши вакциналарни ишлаб чиқишга ёрдам беради. 17 йил олдин SARS дан даволанган беморлар, 2003 йилдаги касалликдан кейин, ҳали ҳам Т-ҳужайралари хотирасига ва янги коронавирусга қарши иммунитетга эга эканлиги маълум бўлди.
"Бу бошқа коронавируслар таъсир қилиш натижасида олинган иммунитетга боғлиқ бўлиши мумкин", - деди тадқиқот иштирокчиларидан бири, профессор Антонио Бертолетти.
Олимлар Т-ҳужайралар COVID-19 дан ҳимоя қилиши мумкинлигини билиш учун кенгроқ тадқиқот ўтказишни режалаштирмоқда.