Ҳимоя ниқобларини тайёрлаш учун энг яхши материал номи маълум бўлди
(last modified Sat, 26 Sep 2020 06:17:20 GMT )
сентябр 26, 2020 11:17 Asia/Tashkent
  • Ҳимоя ниқобларини тайёрлаш учун энг яхши материал номи маълум бўлди

Калифорния университети олимлари коронавирусдан ҳимоя қилишда энг самарали бўлган материал номини эълон қилди. Тадқиқотчилар фикрича, бу ипак матоси ҳисобланади, деб ёзади Plos One.

Экологик тоза шароитда тайёрланган ипак микробларни йўқ қилиш хусусиятига эга. Ундаги мис дезинфекцияловчи таъсирга эга.

Олимларнинг таъкидлашича, пахтадан тайёрланган ниқоблар ярим соатдан сўнг ҳимоя қилиш функциясини тўхтатиб, бу каби ипак матолар мунтазам «нафас олади».

Аввалроқ сингапурлик олимлар датчик ёрдамида коронавирус билан касалланиш бўйича параметрларни кузатиб, Bluetooth орқали уни смартфонга узатувчи ниқоб яратгани тўғрисида хабар берилганди. Японияда эса нутқни таржима қилиш функциясига эга ниқоб ихтиро қилинган.

Ёрлиқ