Олимлар коронавирусга қарши умрбод иммунитет шакллантириш имкониятини баҳолади
Коронавирус инфекциясига қарши умрбод иммунитет шакллантириш имконияти ҳақида ҳозирча ишончли маълумотлар йўқ. «РБК»нинг хабар беришича, бу ҳақда вирусолог Анатолий Альтштейн маълум қилди.
Альтштейн агар одамда коронавируснинг оғир шакли билан касалланган бўлса, иммунитет тизимининг муайян хусусиятларида касалликка қарши умрбод иммунитет ҳосил бўлиши мумкин, деб айтган Новосибирск «Вектор» вирусология марказининг директори Ринат Максутовнинг сўзларига муносабат билдирган.
«Бу масалани ўрганиш учун вақт керак бўлади. Бошқа коронавируслар одамга қайтадан юқиши мумкин, аммо улар нисбатан енгил касалликларни келтириб чиқаради», — деган Алцҳтейн.
Россия Фанлар академиясининг академиги, «Роспотребнадзор» эпидемиология илмий-тадқиқот институти бўлим мудири Вадим Покровский ҳам олимлар ҳозирча бу саволга жавоб бера олмаслигини, лекин бу масала обдан ўрганилишини таъкидлаган. «Агар ҳамма коронавируснинг енгил шакли билан касалланса, вакцина керак бўлмайди», — деган Покровский.
Унинг айтишича, организмда антитаналардан ташқари, вируслардан ҳимоя қилувчи бошқа омиллар ҳам мавжуд. «Ўпкада вирусга қарши табиий ҳимоя мавжуд, масалан, шилимшиқ ажратиб чиқарадиган ҳужайралар. Улар кейин вирус билан бирга йўтал билан чиқиб кетади», — дея тушунча берган у.
Покровский коронавируснинг енгил шакли билан касалланиб чиққан одамда антитаналар кам бўлиши мумкинлиги, аммо бошқа омиллар кучли бўлишини айтган. «Катта ёшдаги кишилар вирусни оғир ўтказиши сабаби ҳам шу билан изоҳланади — вирус болалар ва ёшларда бўлган организмнинг табиий ҳимоясини бузиб киради», — деб таъкидлаган вирусолог.