Диетологлар ҳар куни ейишни тавсия қиладиган 12 маҳсулот
(last modified Tue, 06 Apr 2021 06:25:27 GMT )
апрел 06, 2021 11:25 Asia/Tashkent
  • Диетологлар ҳар куни ейишни тавсия қиладиган 12 маҳсулот

Ушбу маҳсулотлар нафақат қоматимизни, балки соғлиғимизни ҳам яхшилайди.

Ёнғоқ

Ёнғоқ юрак учун муҳим бўлган ўсимлик оқсили, клетчатка ва тўйинмаган ёғларга бой. Бу маҳсулот ҳар куни ейишга арзийди, ҳар хил турлари бўлса янада яхши. Бразилия ёнғоғи, бодом, грек ёнғоғи, кешю, ерёнғоқ —  кунига бир ҳовуч истеъмол қилиш меъёр ҳисобланади.

Кўкатлар

Исмалоқ, райҳон, салат барги ва ҳатто Брюссель карами ҳам бу борада кони фойда маҳсулот. Шифокорларнинг айтишича, кунига камида бир порция кўкат истеъмол қилганларда қариш жараёни бошқаларга нисбатан секин кечади ва когнитив функцияларни йўқотиш эҳтимоли камроқ кузатилади.

Резавор мевалар

Малина, маймунжон, қулупнай, голубика ва бошқа резавор мевалар клетчатка ва C витаминига бой. Тадқиқотларда аниқланишича, ҳар куни бир стакан голубика еган катта ёшлилар билим самарадорлиги ва хотирани аниқлаш бўйича ўтказилган тестларда яхши натижаларга эришган.

Авокадо

Авакадо юрак ва қон-томирлар фаолияти учун муҳим маҳсулотдир. У клетчаткага бой бўлиб, шунингдек, суяклар соғломлиги учун зарур бўлган монотўйинмаган омега-9 ёғи ва К витаминига эга.

Грек йогурти

Йогуртлар ичакларнинг яхши ишлаши учун зарур бўлган пробиотик бактерияларга бой, мазкур йогуртда эса оқсил ва кальций жуда кўп. Энг муҳими, ширин қўшимчалар қўшилган йогурт сотиб олиш керак эмас. Ундан кўра сархил ёки қуритилган мева ва ёнғоқ қўшган афзалроқ.

Ловия

Ловия тасаввур қилмас даражада клетчаткага бой маҳсулот. Бундан ташқари, у ўсимлик оқсили, B витаминлари, синк ва темирга бой. Ёш ўтган сайин холестерин ва қондаги шакар миқдорини меъёрида ушлаб туриши учун ҳам ловияни тез-тез истеъмол қилиш лозим.

Сули ёрмаси

Кунига бир марта сули ёрмасидан тайёрланган таом истеъмол қилиш «ёмон» холестерин миқдорининг пасайишига ёрдам беради, шунингдек, таркибида озиқ толаси кўп бўлиб, узоқ вақт давомида очлик ҳиссини келтириб чиқармайди.

Тухум

Ҳомиладор аёллар организми учун тухум айниқса муҳимдир: холин моддасига бой бўлган тухум боланинг соғлом ривожланишига хизмат қилади ва организмга омега-3 ёғи каби бошқа фойдали моддаларни сингдиришда ёрдам беради. Бундан ташқари, тухум D витаминига бой бўлиб, айниқса қиш ва баҳорда кўпроқ истеъмол қилиш лозим.

Лосось

Балиқ турлари ичида ласось омега-3 ёғ кислотаси, EPA ва DHA моддаларига эгалиги билан ҳам ажралиб туради. Лососни мунтазам равишда истеъмол қилиш юрак хасталиги хавфини камайтиради ва кайфиятни яхшилайди, шунингдек, иккинчи тур қандли диабет ривожланишини секинлаштириши мумкин.

Ясмиқ

Бошқа дуккакли экинларга нисбатан ясмиқ таркибида жуда кўп протеин, клетчатка ва кам миқдорда ёғ мавжуд. Унинг паст даражадаги глюкемик индекси қондаги глюкоза миқдорини меъёрда сақлашга ёрдам беради ва вегетарианлар учун идеал оқсил манбайи ҳисобланади.

Пиёз

Энг фойдали сабзавотлардан бири бўлган пиёз антиоксидантлар билан бир қаторда юрак қон-томирлари саломатлиги учун зарур бўлган флавоноидларга бой. Бундан ташқари, саримсоқнинг фойдаси ҳам пиёздан кам эмас.

Араб хурмоси

Қуритилган мевалар кўп калория ва юқори шакар миқдорига эгалиги туфайли ҳам кўпчиликка тавсия этилмайди. Аммо хурмо кальций ва магнийга бой бўлиб, суяк саломатлиги учун муҳимдир.