10 та муаммони оддий картошка бартараф қилиши мумкин
(last modified Wed, 26 May 2021 19:17:32 GMT )
май 27, 2021 00:17 Asia/Tashkent
  • 10 та муаммони оддий картошка бартараф қилиши мумкин

Картошка ёрдам бериши мумкин бўлган маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Това, пичоқ ва ошхона буюмларидаги чиркларни кетказишнинг энг осон усули картошкадан фойдаланиш

Бунинг учун картошкани ўртасидан бўлиб, идиш ювадиган восита, сода ва туз аралаштириб артинг. Картошка қайнатилган сув билан ҳўлланган сочиқ эса кумуш, мелхиор қошиқ ва вилкаларни ялтиратади.

Картошкани узоқ вақт сақлашга ёрдам берадиган усул

Картошка сақланадиган қопга олма қўшиб қўйилса, унда кўкаришлар бўлмайди.

Хом картошка ижод қилишга ёрдам беради

Кесиш осон бўлгани учун кўпчилик картошкадан матолар ва болалар суратига принт туширишда фойдаланади.

Синган лампани олишга ёрдам беради

Лампа синган аммо металл қисми патронда қолган бўлса, ярмидан бўлинган картошка ёрдамида олишингиз мумкин.

Картошка таркибида крахмал ва C витамин бисёр бўлади

Айнан шу сабаб ҳам ушбу маҳсулот косметологик муолажаларда кўп ишлатилади.

Кўз остидаги ҳалқалар

Арчилган картошка бўлагини 20 дақиқага кўзингиз остига қўйинг. Ҳар куни такрорланса, бир ҳафтадан кейин натижа сезилади.

Ажинларга қарши самара

Қирғичдан чиқарилган картошкадан ҳар куни юзингизга ниқоб қилиб 20 дақиқадан кейин ювиб ташланг.

Чандиқ

Картошка ва лимон шарбатини аралаштириб юзга суртилса, бир ҳафтадан кейин ижобий натижа сезилади.

Терига фойдаси

Бодринг ва картошка шарбати аралашмасини юзга суртиш терининг ортиқча ёғланишининг олдини олади.

Соч

Қайнатилган картошка сувини хона ҳароратида совитиб, соч ювишда фойдаланилса, сочлар қалин ва жилокор бўлади.

Оёқ кийим

Пойабзалга крем суртишдан аввал, уни кесилган картошка билан артилса, қирилишлар кўзга кўринмайди.

Шунингдек қуйидаги тавсиялар ҳам яхши самара беради:

  • Шўр бўлиб кетган таом таъмини меъёрга келтириш учун картошкадан яхшиси йўқ.
  • Қўлда сабзи, лавлагидан қолган доғларни кетказишда картошкадан фойдаланинг.
  • Мебельлардаги доғларни ҳам бартараф қилишга ёрдам беради.
  • Картошка камин трубалари ва печда қоракуя пайдо бўлишининг олдини олиши мумкин.