Инсон умрини қисқартирадиган маҳсулотлар номи маълум қилинди
(last modified Sun, 03 Oct 2021 03:42:32 GMT )
октябр 03, 2021 08:42 Asia/Tashkent
  • Инсон умрини қисқартирадиган маҳсулотлар номи маълум қилинди

Тиббиёт фанлари доктори, америкалик таниқли диетолог Кетрин Зераски Eat This, Not That порталига беш турдаги маҳсулот истеъмолидан воз кечиш инсон умрини узайтиришга хизмат қилиши тўғрисида маълумот берди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Гап ультрапастеризацияланган маҳсулотлар, қайта ишланган қизил гўшт ва ярим фабрикатлар, қовурилган овқатлар, шакар қўшилган маҳсулотлар ва ортиқча алкоголь истеъмол қилиш ҳақида кетмоқда. Тиббиёт ходимининг таъкидлашича, таомланишдаги бу каби одатлардан инсон ўзини яхши ҳис қилиши ва узоқ умр кўриши учун воз кечиши керак.

Экспертнинг қайд этишича, минимал даражада қайта ишланган маҳсулотлар, масалан, консерваланган мевалар ва музлатилган гўшт таркибида одатда фойдали моддалар бўлади — витаминлар, минераллар, фитонутиентлар ва клетчатка.Ўз навбатида юқори даражада қайта ишланган маҳсулотлар, масалан, ярим тайёр маҳсулотлар ёки дўкон нони таркибида тўйинган ёғ бор, шакар қўшилган ва клетчатка йўқ.

Диетологнинг қайд этишича, бу каби овқатланиш таркибида витамин ва минералларга бой истеъмол моддаларидан кўра, кўпроқ калория мавжуд.