Қалқонсимон без (биринчи қисм)
(last modified Sat, 27 Nov 2021 20:02:03 GMT )
ноябр 28, 2021 01:02 Asia/Tashkent
  • Қалқонсимон без (биринчи қисм)

Қалқонсимон без кичик без бўлиб, қалқонсимон без гормонини ишлаб чиқариш орқали тана ҳароратини тартибга солиш, фикрлаш ва мия қувватига таъсир қилиш, юрак уриш тезлигини тартибга солиш ва организмдаги метаболизмни назорат қилиш каби кўплаб функцияларни бажаради. Қалқонсимон без касалликлари одамларда кўп муаммоларни келтириб чиқаради.

Қалқонсимон без капалак шаклида бўйиннинг олд қисмида ҳалқум остида ва клавикула устида жойлашган. Т4 ва Т3  гормонлари қалқонсимон без томонидан чиқариладиган гормонлардир. Ушбу гормонлар тананинг энергияни қандай истеъмол қилишини ва сақлашини тартибга солади. Аслида, қалқонсимон без метаболизмни тартибга солиш учун жавобгардир. Қалқонсимон безнинг фаолияти танадаги гипофиз бези деб аталадиган бошқа без томонидан ҳам тартибга солинади. Гипофиз бези мияда жойлашган. У қалқонсимон безни огоҳлантирувчи гормонни чиқариб, қалқонсимон без гормонларининг секрециясини оширади.

 

Қалқонсимон без билан боғлиқ муаммолар турли хил белгиларга эга бўлиши мумкин, уларнинг барчаси "ҳипотироидизм" деб аталадиган ушбу гормоннинг кам секрецияси ёки "ҳипертироидизм" деб аталадиган қалқонсимон гормоннинг юқори секрецияси туфайли юзага келади.

Гипотироидизм ёки ҳипотироидизм, гипертироидизм ёки ҳипертироидизм, иммунитет тизимининг бузилиши бўлган Гравес касаллиги, қалқонсимон без саратони ва тироидит қалқонсимон безининг баъзи турларидир.

 

"Гипотироидизм ёки ҳипотироидизм" турида қалқонсимон без энди етарли даражада қалқонсимон гормонлар ишлаб чиқара олмайди. Гипотироидизм билан касалланиш 100 кишига тахминан 2 тани ташкил қилади. Бироқ, ҳипотироидизмнинг енгил даражалари кўпроқ учрайди. Агар даволанмаса, одатда ёмонлашади. Баъзи ҳолларда юрак етишмовчилиги ва кома каби таҳдидли асоратлари мавжуд. Ҳипотироидизм қон тести билан аниқланади ва уни осонликча даволаш мумкин.

Энди биз қалқонсимон без нима учун камроқ гармон ишлаб чиқаришининг сабиби билан танишамиз. Қалқонсимон без етишмовчилигининг энг кенг тарқалган сабаби бу Ҳашимото касаллиги деб аталадиган нуқсонли иммунитет тизими туфайли яллиғланишдир. Одатда, бизнинг иммунитетимиз фақат бактериялар ва вируслар каби ташқи ҳужумларга жавоб беради ва тананинг ўзига ҳужум қилмайди. Отоиммüн тироидитда одамнинг ўз иммун тизими бегона без ўрнига қалқонсимон безга адашиб ҳужум қилади ва унга зарар етказади. Шундай қилиб, Гормоннинг ишлаб чиқариш қуввати пасаяди. Отоиммüн касалликлар юқумли эмас. Аммо бу оилада бир нечта одамга таъсир қилиши мумкин. Аёллар бу касалликларга кўпроқ мойил. Ҳашимото касаллиги сурункали лимфоцитик тироидит деб ҳам аталади.

Ушбу касалликнинг яна бир сабаби туғруқдан кейинги қалқонсимон безнинг яллиғланиши. Бу туғруқдан кўп ўтмай аёлларнинг 5 дан 11 фоизигача содир бўлади ва одатда вақтинчалик ҳолатдир. Қалқонсимон без етишмовчилигининг яна бир кенг тарқалган сабаби ҳипертироидизмда олиб бориладиган муолажалардир. Бу шуни англатадики, радиоактив ёд қалқонсимон безнинг ҳаддан ташқари фаоллигини назорат қилиш учун ишлатилса, қалқонсимон без бир неча ой ёки бир неча йил ўтгач камроқ даражада гармон ишлаб чиқариши мумкин. Дунё бўйлаб тахминан 100 миллион одам ёдни етарли даражада қабул қилмайди. Ёд қалқонсимон без томонидан гормонлар ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган кимёвий моддадир ва жиддий етишмовчилик ҳипотироидизм билан боғлиқ. Албатта, бу муаммони ёдланган тузлар ёрдамида ҳал қилиш мумкин.

Қуйида биз ҳипотироидизм белгиларига мурожаат қиламиз.

Ҳипотироидизмнинг белгилари ва аломатлари гипертироидизмга мутлақо зиддир. Бу қалқонсимон гормонлар секрецияси етишмаслиги туфайли барча метаболик реакциялар секинлашади. Бундай беморларда анорекция, совуққа чидамлсизлик, ҳаракатнинг секинлиги, қуруқ ва қўпол тери, мўрт сочлар, заифлик ва чарчоқ, қаттиқ овоз, ич қотиши каби белгилар кузатилади.

Шунингдек, беморда хотира сусайиши, кундузи уйқучанлик, диққатни жамлашда қийинчилик, қўл ва оёқларда уйқусизлик, озгина вазн ортиши, юзнинг, айниқса кўзнинг шишиши, ҳайз кўришнинг оғир ва тартибсизлиги, кўкракдан оқмалар пайдо бўлиши, бепуштлик, бўқоқ шикоятлари, қалқонсимон безнинг кенгайиши туфайли бўйиннинг олд қисмида ғайритабиий шиш юзага келиши мумкин.

 

Бир беморда биз айтиб ўтган аломатлардан бири кўзга кўринган бўлса, бошқа бир беморда бундай белгилар унчалик кучли бўлмаслиги ёки умуман кузатилмаслиги мумкин. Дарҳақиқат, ҳипотироидизм билан оғриган баъзи одамлар шикоят қилмайди. Агар сиз ушбу аломатларни сезсангиз ва шифокорингиз текширувдан сўнг қалқонсимон без билан ҳеч қандай муаммо йўқлигини айтса, ҳайрон бўлманг, чунки биз санаб ўтган шикоятларнинг аксарияти ўзига хос эмас ва бир нечта сабабларга эга бўлиши мумкин.

Сиз ҳипотироидизмнинг дастлабки огоҳлантирувчи белгиларига эътибор беришингиз керак. Агар шифокорингиз анамнез ва текширувдан сўнг сизда ҳипотироидизм борлигига шубҳа қилса. Фақат ТШ ва керак бўлганда Т4 ва Т3 ни ўз ичига олган қон текшируви сиздаги касалликни аниқ ташхислаши мумкин.

 

Ташхис қўйилгандан сўнг, ушбу касалликда қалқонсимон без етарли даражада гормонлар ишлаб чиқаришга қодир эмаслиги сабабли, стандарт даволаш қалқонсимон гормонни ўз ичига олган таблеткаларни буюришдир. Ушбу таблеткалар танани керакли гормонлар билан таъминлайди. Кўпгина ҳолларда левотироксин қўлланилади. Бемор даволанишни бошлаганидан кейин 1-2 ҳафта ўтгач, бироз яхшиланишни ҳис қилиши мумкин. Аммо қалқонсимон гормон терапиясига тўлиқ жавоб кўпинча кечиктирилади ва бир неча ҳафта давом этиши мумкин. Одатда, гормонларни ўлчаш учун қон тести даволанишни бошлаганидан кейин 2-3 ойдан кейин унга асосланган левотироксин миқдорини созлаш учун такрорланади. Ушбу даволаш жараёни қондаги гормоннинг нормал даражасига етгунча бир неча марта такрорланиши мумкин. Ҳар бир инсон учун тўғри дори миқдори аниқлангандан сўнг, шифокор йилига бир марта гормон тестларини буюриши мумкин.

 

Левотироксин кунига бир марта, кўпинча эрта тонгда олинади. Беморга керакли миқдорда дори-дармонларни қабул қилиш жуда муҳимдир. Баъзида беморлар тикланишни тезлаштириш учун ёки вазн йўқотмоқчи бўлгани учун бу таблеткаларни жуда кўп қабул қилишади. Препаратни ўзбошимчалик билан ишлатиш гипертироидизм белгиларига олиб келиши мумкин. У қонда организмга керак бўлгандан кўра кўпроқ гормонларни келтириб чиқаради. Натижада, узоқ муддатда остеопороз ёки юрак касаллиги каби муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.