АҚШ қурол компаниялари Украинадаги урушдан катта фойда олади
https://parstoday.ir/uz/news/world-i97820-АҚШ_қурол_компаниялари_Украинадаги_урушдан_катта_фойда_олади
Украина уруши бошланганидан бери АҚШ Украинага қарйиб 160 миллиард доллар ҳарбий ва молиявий ёрдам юборди.
(last modified 2025-09-24T15:19:33+00:00 )
сентябр 24, 2025 20:19 Asia/Tashkent
  • АҚШ қурол компаниялари Украинадаги урушдан катта фойда олади
    АҚШ қурол компаниялари Украинадаги урушдан катта фойда олади

Украина уруши бошланганидан бери АҚШ Украинага қарйиб 160 миллиард доллар ҳарбий ва молиявий ёрдам юборди.

Ушбу ёрдам замонавий қуроллар ўқув ёрдами ва фуқаролик жиҳозларни ўз ичига олади, уларнинг аксарияти АҚШда ишлаб чиқарилади. Бу сиёсат,  айниқса, АҚШ қурол компаниялари учун фойдали бўлди. Масалан,  Patriot каби ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларнинг йирик ишлаб чиқарувчиси Raytheon бу тизимларни Украинага етказиб бериш бўйича АҚШ ҳукумати билан янги шартномалар имзолашга муваффақ бўлди. Бундан ташқари,  Lockheed Martin, Javelin зирҳга қаршпи ракеталар ва  HIMARS ракета  тизимларини ишлаб чиқарувчиси сифатида ушбу даврда ўз маҳсулотларини сотишнинг мисли кўрилмаган ўсишига гувоҳ бўлди. Бу компаниялар нафақат Украинага қурол сотишдан, балки бу қуролларни мудофаа қобилиятини кучайтираётан АҚШнинг бошқа иттифоқчиларига сотишдан ҳам фойда кўради.

Қурол-яроқ компанияларининг Украина урушидан олган даромдалари бевосита қурол ва жиҳозлар сотиш билан боғлиқ бўлса-да, унинг фон бозорига узоқ муддатли таъсири ҳам сезиларли. Уруш бошланганидан бери, АҚШ қурол-яроқ ишлаб чиқарувчи компанияларнинг улуши кескин ошди. Масалан,, Lockheed Martin аксиялари 2022-йил февралидан бери тахминан 30 фоизга ошди.

Баъзи танқидчиларнинг фикрича, қурол ишлаб чиқаруви компанияларнинг фойдаси  ҳукуматларни ўзларининг иқтисодий манфаатларини таъминлаш учун  урушлар ва инқирозларни кучайтиришга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, урушларнинг узоқ давом этиши ва уларнинг  инсонпарварлик  оқибатлари ҳақида хавотирлар мавжуд. Айниқса, қурол ишлаб чиқарувчи компаниялар ўз маҳсултарини сотиш эҳтимоли кўпроқ бўлгани учун ва узоқроқ урушлар қурган бўлган талабнинг ошишини англатиши мумкин.