Голландияни ушбу жиҳатлари учун келажак ўлкаси дея аташади
Голландия юрти ўзининг оддий бўлмаган лойиҳалари ва юксакликка интилиш ҳаракатлари билан дунёни ҳайратга солади.Қуйида ушбу лойиҳаларнинг еттитаси билан таништирамиз.
Голландия дайди ҳайвонларга эга бўлмаган ягона мамлакатдир
Голландия мамлакатининг эълон қилишича, мазкур юрт кўчаларида бирон дайди ит ва мушукни кузатмайсиз. Голландия ҳукумати эгасиз ҳайвонларни шундай бир тартибда амалга оширдики, уларга ҳеч қанақа зарар етказилмади. Айниқса, Голландия ҳукумати ҳайвонларни ҳимоя этиш заминасида қаттиқ қонунларни жорий қилган. Голландияликлар циркларда ҳайвонларни фойдаланишни ман қилишган. Ушбу қонунга мувофиқ, одамларни хурсанд қилишдан ҳайвонларнинг соғлиғи муҳимдир.
Голландияда биринчи бор қуёш билан ишлайдиган велосипедлар ишлаб чиқарилади.
Ушбу лойиҳа “ Slaroad” номини олган унда Голландия ҳукумати, хусусий сектор ва академия марказлари ҳамкорлик қилишган.Йўларнинг биринчи қисми 2015 йилда очилган. Унинг узунлиги фақат 100 метрдир ва у катта муввафақиятларга эришишнинг бошланиши ҳисобланади.Мазкур лойиҳада назарда тутилган асосий мақсад йўлларда ҳосил бўладиган қуёш энергиясини кўчаларни ёритиш ва электр қуввати билан ишлайдиган воситаларни элект қуввати билан таъминлашдир.
Электр қуввати билан ишлайдиган транспорт воситаларини қувват бериш нуқталарининг ўзаро масофаси 50 метрни ташкил этади.
Голландиянинг кучли томонларидан бири транспорт воситасининг пойдорлигидир. Шу сабабдан газ билан ишлайдиган транспортларни тўхтатиш учун ҳаракатлар бўлмоқда. Голландиядаги шаҳарларнинг кўплаб нуқталарида фуқаролар электр мошинларини электр қуввати билан таъминлаш имконига эгалар.
Бу шаҳарда автотранспорт мавжуд эмас
Голландиянинг Ҳотен шаҳри дунёниннг энг тинч минтақаларидан ҳисобланди. 1980 йилда ушбу кичик шаҳарнинг тўрт мингдан иборат аҳолиси автомобил ўрнига велосипеддан фойдаланиш қарорини қабул қиладилар. Шаҳар аҳолиси шу тариқа велосипед минишга одат қилишди ва бу шаҳар велосипедлар шаҳридир.
Голландия расмийлари бензин билан юрувчи транспорт ҳаракатини тақиқлаш ниятида
Бензин ва дизел ёқилғилари билан ишловчи автомашинлар Голландияда 2025 йилгача ҳаракат қилишлари мумкин.Ушбу ёқилғилар ўрнига бошқа ёқилғи ишлатувчи ҳайдовчилар солиқдан озод этилган. Табиат ҳавосини бузмайдиган автомобиллар Голландияда 15 минг еврога арзонроқдир.
Маҳбусларнинг камлиги ва қамоқхоналарнинг ёпилаётгани
Голландия мамлакатида кўпдан бери жиноят ва қонунбузарликларга қарши муҳим ва самарали тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Маҳбусларнинг камлиги боис 2009 йилдан бери ҳозиргача мазкур мамлакатда 19та қамоқхона ёпилган.Голландияда ўрта ҳисобда ҳар бир юз минг кишига 163 маҳбус тўғри келади.
Ўрмон ҳайвонлари учун махсус ўтиш жойлари
Голландиянинг бошқа ташаббусларидан бири ўрмон ҳайвонлари учун қулай бўлган ўтиш жойларини яратишдир. Ўрмондаги ҳайвонлар унинг бир четидан бошқа четига осонлик билан ўтишлари мумкин.