Инсоният тарихидаги энг даҳшатли 10 табиий офат
(last modified Sat, 11 Mar 2017 06:24:20 GMT )
март 11, 2017 11:24 Asia/Tashkent
  • Инсоният тарихидаги энг даҳшатли 10 табиий офат
    Инсоният тарихидаги энг даҳшатли 10 табиий офат

Уруш ўн минглаб кишиларни ҳаётдан олиб кетади, лекин ҳатто энг қонли уруш ҳам табиий офатга тенглаша олмайди.

 

Қай бири даҳшатлироқ - тўфонми ёки ёнғин? Вулқон кўтарилганда омон қолиш имкони борми? Қор кўчганда-чи? Афсуски, барча ҳолатларда ҳам омон қолиш имкони минимал даражада. Don't Panic нашри инсоният тарихидаги энг даҳшатли 10 табиий офатни жамлаб, мақола тарзида ҳавола этди. Эҳтимол, табиат бизни сайёрага бепарволик билан зиён етказаётганимиз учун жазолаётгандир.

 

Мон-Пеле вулқони (1902 йил)

Image Caption

 

 

1902 йилнинг 8 майида кўп йиллар давомида тинчгина мудраб ётган Мон-Пеле вулқони кутилмаганда портлади. Бу ҳалокатни шунчаки отилиш деб бўлмайди: лава оқими ва тоғ жинслари бўлаклари Мартиникининг асосий порти Сен-Пьерни деярли йўқ қилди. Атиги бир неча дақиқа ичида 36 000 киши ҳалок бўлди.

 

Хитойдаги сув тошқини (1931 йил)

Image Caption

 

 

31-йилнинг боши бутун Хитой халқи учун катта синов бўлди. Замонавий тарихчилар инсоният тарихидаги энг йирик табиий офат деб атовчи даҳшатли тошқинлар серияси деярли 4 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлди.

 

Куршадаги ёнғин - 2 (1936 йил)

Image Caption

 

 

1936 йилнинг ёзги  мавсуми жуда иссиқ келди. Шамол қишлоқ яқинида бошланган ёнғинни кучайтириб юборди. Олов одамлар томон ҳаракатланар эди. Тунда қишлоққа поезд яқинлашди, ўрмон-қутқарув ишларига тайёргарлик бошланди. Охирида, хавф даражаси жуда юқори бўлганида таркиб узоқлашди - қишлоқ аҳолиси ходалар устида ўтирарди. Поезд каналга яқинлашганида ёғоч кўприк ёнаётганди. Ундан ходалар билан юкланган таркиб ёна бошлади. Одамлар тириклайин ёниб кетишди. Биргина туннинг ўзида 1200га яқин киши ҳалок бўлди.

 

Уаскарана кўчкиси (1970 йил)

Image Caption

 

 

Перу қирғоқларидаги зилзила икки ўркачли Уаскаран тоғининг шимолий ёнбағрини беқарорлаштирди. Муз ва қоялардан иборат кўчки соатига 180 миль тезликда пастга қараб қулай бошлади. Уаскарана этагида жойлашган Юнгау шаҳарчаси 80 миллион куб метр лой, муз ва қорни қарши олди. Қишлоқнинг 25 000 аҳолисидан бирортаси омон қолмади. 

 

Бхола циклони (1970 йил)

Image Caption

 

 

Ушбу тропик циклон замонавий дунёнинг энг ҳалокатли офатларидан бири деб тан олинди. Ганга дельтаси оролига ёпирилган бўрон тўлқини ярим миллион кишини ҳаётдан олиб кетди. Рақамларга яна бир бор эътибор беринг: 500 000 киши атиги бир кунда йўқ бўлди.

 

Эрондаги бўрон (1972 йил)

Image Caption

 

 

Даҳшатли қор бўрони бир ҳафта давом этди: Эроннинг қишлоқ ҳудудлари уч метрли қор қатлами билан қопланди. Баъзи қишлоқлар кўчкилар остида қолди. Охир-оқибат ҳукумат 4000 кишининг ҳалок бўлгани тўғрисида маълум қилди.

 

Таншань зилзиласи (1976 год)

Image Caption

 

 

Бу табиий офат Хитойнинг Таншан шаҳрида рўй берган. Тунги соат 4 атрофида 22 километр чуқурликда энг кучли зилзила содир бўлган. Шаҳар ер билан яксон бўлган, 655 000 кишининг ҳеч бири омон қолмаган.

 

Даулатпурдаги бўрон (1989 йил)

Image Caption

 

 

26 апрель тонгида радиуси 1,5 километрдан ошган ҳалокатли бўрон кузатилди. Бироз ўтиб, бу гигант Бангладешга ёпирилди. Бўрон бутун-бутун уйларни осонлик билан ҳавога кўтариб ташлади. Бир куннинг ўзида 1,5 минг киши ҳалок бўлди, яна 12 минг киши шифохонага жойлаштирилди.

 

Европа жазирамаси (2003 йил)

Image Caption

 

 

2003 йилнинг ёзида авж олган жазирама 70 000 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Ҳукумат вакилларининг таъкидлашича, маҳаллий соғлиқни сақлаш тизими бундай мисли кўрилмаган вазиятларга тайёр бўлмаган. Шуниси эътиборга лойиқки, синоптиклар тахминан ҳар 13 йилда бундай иссиқлик ҳужумлари такрорланиб туришини таъкидлашган.

 

Тинч океанидаги цунами (2004 йил)

Image Caption

 

 

2004 йилнинг 26 декабрида рўй берган сув ости зилзиласи жуда кучли цунамига сабаб бўлди. Зилзиланинг ўзи эса  бутун инсоният тарихидаги энг кучли силкинишлар орасида учинчи ўринни эгаллади. 15 метрдан баландга кўтарилган  тўлқинлар билан кузатилган цунами Индонезия, Шри-Ланка, Таиланд қирғоқларига ёпирилиб келган ва 250 000дан зиёд кишини ҳаётдан олиб кетган.