Денгиз қороқчиларининг қизиқ тарихи
(last modified Thu, 04 Aug 2016 03:58:30 GMT )
август 04, 2016 08:58 Asia/Tashkent
  • Денгиз қороқчиларининг қизиқ тарихи
    Денгиз қороқчиларининг қизиқ тарихи

Денгиз қороқчилиги икки минг йилдан кўпроқ вақт олдин Юнонда бошланган. Қороқчилар тижорат кемалари сузиб ўтадиган жойларда яшириниб туришарда ва уларнинг йўлидан ўтувчи кемаларни толон-торож қилишарди.

Денгиз қороқчилари ҳақида сўз кетганда хаёлимизда  қўлида катта қилич тутган ва кийимлари йиртиқ –йиртиқ  бўлган бир кўзли денгизчи гавдаланади. Албатта, ушбу тасаввур маълум бир  даражада тўғридир.

Денгиз қороқчиларини “денгиз робенгудлари” деб ҳам аташади. Аммо ушбу атама унчалик тўғри эмас. Зеро улар бировларга хайр-эҳсон қилиш уёқда турсин,  арзимаган бир тинни ҳам денгизга ташламасди. Денгиз қороқчилари жуда эгоист (худхоҳ) бўлишган.

Image Caption

 

Денгиз қороқчиларининг олтин даври

Денгиз қороқчилиги икки минг йилдан кўпроқ вақт олдин Юнонда бошланган. Қороқчилар тижорат кемалари сузиб ўтадиган жойларда яшириниб туришарда ва уларнинг йўлидан ўтувчи кемаларни толон-торож қилишарди.

Денгиз қороқчилари фаолиятларининг  авжи милодий 1620 йилдан 1720 йилларгача   бўлган.

Қуролланган денгиз қороқчиларидан Кариб денгизи қороқчиларигача

Денгиз қороқчиларининг айрим гуруҳлари қонуний ташкил этилган эди. Улар ўз ҳукуматлари томонидан қўллаб-қувватланган ва қуроллантирилган. Уларга  бошқа халқ ва мамлакатларга тегишли кемаларга ҳужум қилишга  рухсат берилган эди ва қўлга киритган ўлжаларини ҳукумат билан бўлишарди.

Денгиз қороқчилари жуғрофик ҳудудлар юзасидан ҳам бир-бирларидан фарқ этишарди. Кариб денгизи, Ҳинд океани ва Ўрта Ер денгизи қороқчилари айрим хусусиятлари билан бир-бирларидан фарқ этишарди.

Image Caption

 

Бой бўлиш сароби

Кўплаб денгизчилар бой бўлиш мақсадида денгиз қороқчиларига қўшилишарди. Бироқ денгиз қороқчилари ўзларининг қонунларига эга эдилар. Кеманинг бош ўғриси, капитани ва ё раиси ўғирланган нарсаларни унинг рухсатисиз  олишга бошқа ўғриларга  ижозат бермасди. Танҳоликда ейиш уларнинг кемаларида тақиқланган эди.Агар бирон қороқчи рухсатсиз ўғирланган нарсани ўзи учун олса, уни ўлдиришарди ва ёки кимсасиз оролга ташлаб кетишарди.

Денгиз қороқчиларининг найранглари

Улар кемалар суратини камайтириш учун уларнинг йўлларида йирик ёғочларни ташлашарди. Кеманинг тезлиги камайганидан сўнг улар қалмоқ боғланган арқонлар билан кемаларга чиқиб олишарди ва уларни ишғол этишарди.

Image Caption

 

Тижорат кемаларининг масъуллари  ҳам денгиз қороқчиларига қарши айрим чоралар кўришарди ва кемалар сатҳига ёғ суртишарди ва  қороқчилар сирғиб тушиб, уларни қўлга тушириш осон бўлиши учун  шиша майдалари ва кичик сочмаларни ҳам  ташлаб қўйишарди.

Денгиз қороқчиларининг  қурол-яроқлари қилич, таппонча, пичоқ ва ҳатто қўлдан ясалган портловчи моддалардан иборат эди.

Денгиз қороқчилари 19 асргача  фаол амал қилишарди.Аммо мамлакатлар масъуллари  хавфсизлик чораларини кучайтириб, уларга етарли босимлар етказишади.

Ҳозирги вақтда ҳам денгиз қороқчилари бор ва уларнинг энг хавфлилари Сумали денгизида фаолият кўрсатишади. Албатта, ҳозирги денгиз қороқчиларининг олдинги қороқчилардан фарқлари кўп.

Денгиз қороқчилари ҳақидаги қизиқ сўзлар

Денгиз қороқчилари жуда хурофотли бўлишган.Масалан, кемада ҳуштак чалиш тўфон бўлишига сабаб бўлишига ишонишарди. Уларга кўра,  кемада аёлнинг бўлиши бахтсизлик келтиради. Шу сабабдан ҳам кемада бўлган аёллар эркакча кийим кийиб, ўзларини эркак деб тутишарди . Албатта , аёллардан ҳам  кўплаб машҳур денгиз қороқчилари чиққан. Анна Бени, Чинг Ши, Мари Рид шулар жумласидандир.

Бошсуяги ва икки суяк денгиз қороқчилари кемасининг рамзидир.Ушбу нишонни тарихнинг энг ёвуз қороқчиси Блек Борт яратган.

 

Блек Борт тўрт йил давомида 400та кемани талаган эди. У Анна Бенига уйланиб, икки фарзандга эга бўлган.

 

Эдвард Рич ёхуд Қора соқолли Эдвард тарих давомида  денгиз қороқчиларининг энг ақллиси бўлган. У бирон кемага ҳужум қилишдан олдин қора кийим киярди, бир нечта таппончани кўкраги атрофида осарди ва катта бош кийимни бошига киярди. Сўнгра  сочи ва соқоллари ўртасида  пилталар қўйиб, уларни секин  ёндирарди. Унинг ушбу даҳшатли қиёфаси кемадагиларни ваҳимага солиб, зудлик билан таслим бўлишларига сабаб бўларди.