Туркияда намойишчиларни ҳибсга олишнинг давом этиши/ БМТ ҳибсга олишлардан хавотирда
-
Туркияда намойишчиларни ҳибсга олишнинг давом этиши/ БМТ ҳибсга олишлардан хавотирда
Туркия ИИВ раҳбари яна 43 нафар намойишчи ҳибсга олингани хабар қилар экан, ҳибсга олинганлар президентни ҳақорат қилган, деб айтди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, кча Туркия ИИВ раҳбари Али Ерликия Туркия полицияси бошқаларни ноқонуний ҳатти-ҳаракатларига ундаган яна 43 кишини ҳибсга олди, деб таъкидлади. У ўз сўзларида айрим намойишчиларни Турки президенти Ражаб Тойиб Эрдуған ва унинг оиласини ҳақорат қилганига тўхталиб, полиция бошқа гумондорларни ҳибсга олиш чораларини кўради, деб изоҳлади. У шунингдек шанба куни Туркия бўйлаб сўнгги намойишлар чоғида 1133 кишини ҳибсга олинганини тан олди.
Туркиядаги журналистлар кеча полиция 11 журналист ва фотосуратчининг уйига рейд ўтказиб, намойишларни ёритгани учун уларни ҳибсга олганини эълон қилди.
Шу билан бирга, Financial Times газетаси сармоядорлар ўтган ҳафта Туркия капитал бозоридан қочиб кетганини эълон қилди. Туркия Марказий банки лира-турк валютаси/ курсини мустаҳкамлаш учун валюта захираларидан миллиардлаб долларни бозорга киритишга мажзбур бўлди, деб ёзди.
Шу муносабат билан баъзи ОАВ манбалари мухолифатига қарши Туркия полицияси томонидан қаттиқ репрессия қилингани ҳақида хабар бермоқда ва Эрдуған ҳукумати фуқаролариннг Истанбулга кириши ва чиқишини тақиқлаганини эълон қилди.
Шунингдек, БМТ сешанба куни Туркиянинг оммавий ҳибсга олишлардан хавотирда эканлигини билдириб, намойишчиларга қарши ноқонуний куч қўллагани учун Туркия ҳукумати текширув ўтказиши ҳақида огоҳлантирди.