Энг бахтли одамлар яшайдиган дунёнинг 10 та мамлакати
Бу ерларда энг чиройли тасвирлар, мовий денгизлар бор. Одамлари эса, ўзига хос ижобий ва бир-бирига хайрихоҳ. БМТ берган маълумотларга асосланиб, “National Geographic” энг бахтли давлатларнинг рўйхатини тузди.
Швеция
Шимолий Европадаги ҳаёт даражаси жуда юқори давлатлардан биридир. Бу мамлакат аҳолисининг яхши яшаш сирларидан бири – швед анъанаси саналган “Fika”, яъни бу сўзнинг маъноси ишда бироз танаффус қилиб, дўстлар билан қаҳва ичиб, турли хил янгиликларни муҳокама қилиш деганидир. Бундай танаффуслар ҳар икки соатда 15 дақиқадан давом этади. Айтганча, Швеция энг кўп қаҳва ичадиган давлатлар қаторига киради.
Австралия
Австралия аҳолиси ҳамжиҳатлиги ҳамда бир-бири билан алоқа қилиш жиҳатидан юқори ўринда туради. Мамлакатнинг тозалиги ҳам юқори даражада. Австралия халқи барбекю ўйинлари ишқибози ҳисобланади. Истироҳат боғларида, дўстлар билан вақтни мазмунли ўтказиш мақсадида, тез-тез барбекю ўйинлари ташкил этилади.
Янги Зеландия
Янги Зеландия табиатининг тозалиги, ҳайвонот дунёсининг турфа хиллиги, ифлосланиш даражасининг паст кўрсатгичда эканлиги билан мамлакат аҳолиси ўзларини бахтли ҳис қилишади.
Нидерландия
Нидерландия аҳолиси юқори жисмоний фаоллиги ҳамда велосаёҳатга бўлган қизиқиши билан ажралиб туради. Улар ўз велосипед йўлакчалари босиб ўтган 30 км бўлган саёҳатлари ҳақида фахрланиб гапиришади. Агар-да, Амстердамга йўлингиз тушса, албатта, велосипедда сайр қилишни унутманг.
Канада
Канада - дунёнинг энг катта мамлакатлари ичида саёҳатчилар учун жаннатмакон жойлардан бири бўлган давлатдир. Бу мамлакат халқи қояли тоғлари билан, кенг очиқ жойлари ҳамда кўплаб миллий қадриятлари билан фахрланишлари мумкин.
Финляндия
Финляндия. Барча ташвиш ва муаммолардан фориғ бўлмоқчи бўлсангиз фин сауналарига боринг. У ерда барча ташвишларингиз ювилиб кетади. Мамлакат аҳолиси атиги 5,2 млн бўлишига қарамай, бу ерда сауналар сони 3,3 млнга етади. Сауналарни ҳар қадамда, қирғоқ бўйларидан тортиб, офис биноларида ҳам учратиш мумкин.
Норвегия
Норвегия халқи ўз мамлакатининг табиати билан фахрланади, ҳамда унга ҳурмат билан қарайди. Айтишларича, бу ерда Скала номли энг баланд тоғ одамнинг барча ташвишларини олиб, ундан фориғ қилар экан. Мамлакатнинг деярли ҳар бир жойида дам олиб,табиатни кузатиб, унинг гўзаллигидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Исландия
Вулқонлар, ёввойи пляжлар, иссиқ булоқлар... Бу каби гўзал табиат неъматлари мамлакат аҳолисининг бахтли яшашига ишорадир.
Швецария
Швецарияда кўплаб шоколад турлари ишлаб чиқарилади.Шунинг учун ҳам бу мамлакат одамларини бахтли десак бўлади. Бу ерда аҳоли фақат соғлом турмуш тарзига риоя қилади. Чанғида учиш, каякинг ва парапланеризм спорти билан шуғулланади. Шунинг учун, Швецарияда семириш паст даражани кўрсатади.
Дания
Дания дунёнинг энг бахтли мамлакати ҳисобланади. Бу бежизга эмас. Бу ерда таълим олиш ва соғлиқни сақлаш бепул. Дания халқи бирдамлиги билан фахрлана олади. Агар сизни танимаса ҳам, бу ерликлар бир пиёла чой билан меҳмон қилишни одат қилишган.