июл 03, 2017 12:49 Asia/Tashkent
  • Америкада сотилиши ё харид қилиниши ман этилган озиқ-овқатлар
    Америкада сотилиши ё харид қилиниши ман этилган озиқ-овқатлар

Ёввойи белуга икраси

Белуга йирик балиқлар туридан бўлиб, унинг оғирлиги 900 килограмм ва узунлиги 4.5 метрдир. Урғочи белуга балиғининг тухм қўйиши 25 йилгача чўзилиши мумкин. Ушбу балиқ икрасининг ранги тўқ   кулранг ва  ёки очиқ кулранг бўлиши мумкин. 2005 йилдан бошлаб АҚШ ушбу балиқларнинг ови жуда ошгани боис унинг икрасининг импортини мамлакатда ман этган. Зеро Америка халқи жаҳон миқёсида  белуга икрасининг 40 фоизини истеъмол қилишади.

Image Caption

Сассафрасс ёғи

Ушбу ёғ сассафрасс дарахтидан олинади. Бу дарахт 4 метрдан 12 метргача баланликка эгадир ва унинг шохлари ингичка бўлиб, пўстлоғи  апелсин рангига ўхшайди. Американинг ўтроқ халқи ушбу ёғдан ҳуснбузар, сийдик йўлини шамоллаши ва бошқа табобатлар учун ишлатишади. Хитойликлар ҳам  анъанавий тиббиётда ушбу ёғдан кенг фойдаланишади. Бироқ Америка озиқ –овқат ва дори-дармон ташкилоти 1979 йилда ушбу ёғга  қўшимча нарсалар қўшилиб сотилгани боис унинг сотилишини таҳқиқлайди. Чунки ушбу қўшилган нарсалар саратон беморлигига сабаб бўларди.

 

Image Caption

Ортолан чумчуғи

Ортолан чумчуғи кичик қушлар туридан бўлиб, бир вақтлар Францияда олий ва жанжали  овқат ҳисобланган. Уни саккиз дақиқада пиширишарди ва ҳамма жойини, ҳатто боши ва суякларигача  ейишарди. Милодий 1990 йилда ушбу қушчанинг сотилиши ва харид қилиниши ман қилинади.Зеро ортолан қушларининг сони 30 фоизга камайган эди. 2007 йилда ушбу қушчани ов этишни ман этувчи қаттиқ ва жиддий  қонунлар қабул қилинади.Ўша вақтдан бошлаб Америкада ҳам ушбу қушчанинг ов қилиниши ва сотиб олиниши ман этилади.

Image Caption

 

 

 

Image Caption

Аке меваси

Ушбу мева жуда маззали ва айни ҳолда хатарлидир. Агар ушбу мева нотўғри истеъмол қилинса, қусиш, кома ҳолатига тушиш ва ҳатто ўлимга ҳам сабаб бўлиши мумкин.Унинг қора доналари ўта заҳарлидир. Ямайкада ўсувчи ушбу меванинг хатарлиги боис Америкада  унинг истеъмоли ман этилган.

Image Caption

Карозо маруз пишлоғи

Ушбу пишлоғнинг таржимаси инглисчадан “ бузилган пишлоғ” бўлади. Уни тайёрлаш жараёни тузли сувда қўйиш билан бошланади ва тутунда сақлашади. Кейин унда ҳашаратларга тухм қўйишга изн берилади. Тухумдан қуртлар чиққанидан кейин пишлоғ ейилади. Қуртлар ўлишидан олдин пишлоғ ёйилиши лозим. Ушбу пишлоғ гигиена талабларига жавоб бермаслиги ва заҳарли бўлгани боис Америкада ман этилган.

Image Caption

Ёрлиқ