Турли миллатларда турли этикет қоидалари
Ҳар бир мамлакатнинг ўз этикет қоидалари мавжуд, лекин уларнинг айримлари шундай ажабтовур-ки, беиҳтиёр кулгинг қистайди. Бугун сизларга шундай ғалати қоидалар ҳақида айтиб берамиз.
Қўшма штатларда ресторанларда аёллар учун пул тўламайдилар. Чунки бу билан эркаклар бойлигини миннат қилган бўладилар, деб ҳисобланади.
Штатларда тўловдан ташқари яна кўп нарсалар одатга кирмаган: аёлга эшик очиб бериш, бирон нимани кўтаришиб юбориш - бу билан эркак ўз устунлигини миннат қилган ҳисобланади, аёлни чиройли дейиш эса, унга кўз олайтириш деб ҳисобланиши мумкин.
Баъзи жойларда меҳмон идишларни ювишга ёрдамлашиши мумкин эмас, бахтини ювиб юборармиш. Меҳмондорчиликдан сўнг бемалол чанг ютгични ишлатишингиз мумкин, идишга эса, тегманг.
Хитойда меҳмонлар овқатни чапиллатиб ейишмаса, мезбонлар таомлари бемаза чиққан деб ҳисоблайдилар. Хитойда овқатни овоз чиқармасдан ейиш мезбон ва ошпаз учун ҳақоратдир. Дастурхонга соус тўкиб ейиш эса, сиз иштаҳа билан овқатланганингизни билдиради.
Хитойда уй бекасига гул олиб келмайдилар. Агар гул совға қилинса, меҳмонлар уй хунуклигини таъкидланган бўладилар.
Финляндияда ҳамманинг олдида мақташ одатга кирмаган. Ҳамманинг олдида қилинган мақтов ҳисоб эмас, деб ҳисобланади.
Норвегияда эса, бунинг устига одамнинг ўзига ҳаддан ташқари мақташмайди (яқинларидан ташқари) - бу ялтоқланиш деб ҳисобланиб, жамоада бундай одам кўп нарса йўқотади. Мактабда ўқувчини бошқалар олдида мақташмайди, баҳосини эълон қилиш - уни ҳаммадан юқори қўйиш ҳисобланади. Нима касал бўлгани, ўзини қандай ҳис қилаётгани, қачон ишга чиқиши билан қизиқиш одат эмас. Россияда бу ҳамдардлик белгиси бўлса, Норвегияда одобсизлик, чунки бу жуда яқинлик белгиси.
Грецияда бирор бир буюм сизга ёқса ҳам буни айтишингиз мумкин эмас, акс ҳолда мезбон уни сизга совға қилишга мажбур бўлади.
"Бош бармоқ юқорига" белгиси баъзи мамлакатларда "Сени бопладимми" маъносини билдиради.
Жанубий Кореяда меҳмондорчиликда оқаётган бурнингиз ва кўз ёшингизни бекитиш (овқат жуда аччиқлигидан) - сиз жуда тарбиясиз, меҳмондорчиликдан нафратланадиган одамлигингизни билдиради. Ошпаз (ёки уй бекаси) учун энг яхши мақтов сизнинг оқаётган бурнингиз ва кўз ёшларингиздир.
Кореяда қизларга эрталабдан кўриниши ёмонлиги, қовоқлари салқиб қолгани, буйраклари яхши ишламаслигини, кўринишдан жуда чарчаганлигини таъкидлаш одат тусига кирган. Чунки бу мақтовнинг бир тури бўлиб, қиз эркакда ғамҳўрлик ва меҳр ҳиссини уйғотиши учун нозик ва касалманд кўриниши керак.
Монголия ва Бурятияда кекиришни яширишмайди, акс ҳолда меҳмон оч қолган ва уни яна боқиш кераклигини билдиради.
Япония ва Норвегияда тоқ сонли гуллар совға қилинмайди, бу ёлғизлик белгиси. Тоқсонли гуллар қабристонга олиб борилади.
Японияда одамлар олдида бурун қоқиш мумкин эмас.
Ҳиндистонда оилада "раҳмат" сўзи ишлатилмайди. Оила аъзолари бир-бирига миннатдорчилик билдириши керак эмас ҳисобланади. Агар бирон нима совға қилишса, "Қандай яхши нарса экан", "Мен бу ҳақда орзу қилардим" ва шунга ўхшаш нарсаларни айтиш мумкин. «Раҳмат» ҳам дейиш мумкин, аммо бу суҳбатни расмий мақомга ўтказиш, худди бегона билан мулоқот қилаётгандай бўлишни билдиради.
Ўзбекистонда меҳмон пиёласига жуда кам чой қуйилади, аксинча қилинса, ичда, кетавер маъносида қабул қилинади. Пиёланинг 3/1 га чой қуйиб узоқ суҳбатлашиш мумкин. Буни яна "ҳурмат билан" ва "ҳурматсизлик билан" ҳам дейишади. Биринчи ҳолда меҳмонга тез-тез чой қуйиб эътибор кўрсатилади.
Хитойларда табиий гулларни совға қилиш мумкин эмас. Бу ўлим белгиси -гуллар тез нобуд бўлади. Сунъий гулларни бемалол совға қилаверинг, улар "абадий"да.
Хитойда 4 рақами билан боғлиқ нарсалар совға қилиш даҳшатнинг ўзи, чунки у ерда бу рақам ўлим белгиси. У ерда ҳатто қаватлар ҳам 1,2,3,5,6... деб рақамланади. Оёқни чалиштириб, товонини суҳбатдоши тарафга йўналтириш ҳам кўпгина жануби-шарқий мамлакатларда қаттиқ ҳурматсизлик белгиси. Шунингдек кимнингдир бошини силаб қўйиш ҳам.
Арабларда чилимни қўлдан-қўлга бериш одат эмас, акс ҳолда мажбурлашдай қабул қилинади. Шунинг учун чилим столга қўйилади, бизда эса, аксинча.
Японияда ишдан бошлиқдан олдин кетиш одатга кирмаган.
Россияда фарзандларини мақтамайдилар. Кўз тегишидан қўрқадилар. Қадимда ҳатто исмлар ҳам ноаниқ қилиб қўйилган, масалан, "Ненашев" каби. Яна Россияда "ишларинг қалай?", деган саволга "Қойилмақом" деб жавоб берилмайди. Ҳаммасиниг сабаби битта, юқоридагидай.
Грузияда меҳмоннинг стакани доимо тўла бўлиши керак, меҳмон хушмуомалалик билан стаканни охиригача бўшатмайди, акс ҳолда мезбон бетоҳтов стаканни вино билан тўлдириб туришга мажбур бўлади.
Норвегияда қарияларга жой бўшатмайдилар, бу билан унинг қарилиги миннат қилинаётган ҳисобланади.