Дунёнинг энг қимматбаҳо таомлари
https://parstoday.ir/uz/radio/world-i21706-Дунёнинг_энг_қимматбаҳо_таомлари
Маълум бўлишича, Ню-Йорк, Лондон ва Дубай шаҳарларининг ресторанларида дунёнинг энг қимматбаҳо овқатлари сотилади ва ушбу таомларда  олтин, ювелир ва энг нодир бўлган озиқалар ишлатилади.
(last modified 2023-08-17T06:23:31+00:00 )
август 06, 2017 06:49 Asia/Tashkent
  • Дунёнинг энг қимматбаҳо таомлари
    Дунёнинг энг қимматбаҳо таомлари

Маълум бўлишича, Ню-Йорк, Лондон ва Дубай шаҳарларининг ресторанларида дунёнинг энг қимматбаҳо овқатлари сотилади ва ушбу таомларда  олтин, ювелир ва энг нодир бўлган озиқалар ишлатилади.

Мазкур қимматбаҳо таомларнинг айримлари билан сизни таништирмоқчимиз.

Донатс, баҳоси 1000 фунт стерлинг

Image Caption

The Crespi Creme Group томонидан тайёрланган донатс  АҚШда донатснинг халқаро ҳафтасига бағишланган тадбирда  намоишга қўйилган. Selfridges сайтининг хабар беришича, ушбу егуликнинг нархи 1000 фунт стерлинг бўлиб, донатс қимматбаҳо меваларнинг шарбати, тут ва бошқа нодир озиқалардан тайёрланган. Бунга илова ушбу таом 24 каратли  олтин  қатламлари ва 23 каратли олтин бўлаклари ҳамда истеъмол қилиш мумкин бўлган алмос билан безатилган.

 

Сандей музқаймоғи, нархи 1000 доллар

Image Caption

Ню-Йоркдаги Боготле ресторанида тайёрланадиган  Mauboussin Mega Sundae  номли музқаймоқнинг нархи 1000 долларни ташкил этади. Ушбу музқаймоқ ванилин, траффел шоколоди, макарон ва қаймоқ суртилган  ширинликлар, кичик  браун кейклари, олтин қолиб ва бўлаклари  билан тайёрланган. Бу музқаймоқ  муштарийга  нархи 530 доллар бўлган   қора тошдан ва оқ рангли  олтиндан  ясалган узук билан берилади.  Шу сабабдан бу музқаймоқ дунёнинг энг қимматбаҳо музқаймоғи ҳисобланади.
 

 

Балиқдан тайёрланган таом, нархи 314.14 фунт стерлинг

Image Caption

Ушбу таомни машҳур ошпаз Чарли Бейгам яратган ва номини свишпай қўйган. Уни пиширда нодир бўлган турлиб балиқлар гўштидан  фойдаланилади. Унинг тузи Слования еридаги тузлардан олинган ва ушбу таомнинг  усти оқ китдан олинган  икки қошуқ икра билан безатилади.

 

Қисқичбақа амлети, нархи 1000 доллар

Image Caption

 

Ушбу ажойиб амлет “зиллион доллар лобстер фриттата” дея номланади ва Ню-Йоркдаги “Ла Паркер Меридиан” меҳмонхонасидаги ресторанда сотилади. Уни тайёрлашда денгиз қисқичбақаси ва Каспий денгизидан олинадиган икрадан фойдаланишади.

 

 

5. Қалдирғоч уясидан шўрва,  нархи 3000 доллар

Image Caption

 

Бу қушларнинг уялари деярли биргина сўлакнинг ўзидан ташкил топган бўлади. Айнан шунинг учун ҳам улар қадрлидир: уларнинг уялари — Хитой ошхонасининг қимматбаҳо маҳсулоти ҳисобланади. Баланд нарх изоҳи оддий: қалдирғоч уяларини йиғиш анча хавфли. Қушлар кўпинча ўз уяларини тик қояларга солишади, бундай жойдан тушиб кетиш хавфи эса катта. Ушбу деликатеснинг қиймати (1 килограмм учун) - 3 000 долларгача.

 

6. Оқ трюфеллар, нархи ( 1 килограмм учун)-2000 евро

Image Caption

 

Бу қўзиқоринларнинг юқори баҳоси уларнинг ўсиши, йиғиш усули, сақлашда ўзига хос шароит талаб қилиши ҳамда бетакрор таъм ва хушбўй ифори билан изоҳланади. Европада оқ трюфелларнинг 1 килограмми 2 000 еврони ташкил қилади.

 

7. Аям цемани қора товуғи, 200 доллар

Image Caption

 

Аям цемани товуқлари Индонезияда кўпайтирилади, бироқ қуш гриппи тарқалиш хавфи туфайли бошқа мамлакатларга етказилмайди. Бундай қушларнинг насли шу қадар ноёбки, Индонезиянинг ўзида биргина шундай жўжанинг нархи 200 долларга яқин туради. Ундан ташқарида эса бир неча минг долларга етиши мумкин.

 

8. Япон олачипор мол гўштидан стейк - Wagyu A4 (1 килограмми, 450 доллар)

Image Caption

Япон олачипор мол гўштидан Wagyu A4 стейки — дунёнинг энг мазали, машҳур ва қимматбаҳо деликатесларидан бири. У хушбўй ҳиди ва ўзининг таниқли ёғли текстураси билан машҳур. Вагю наслидаги буқалар Японияда махсус уқаланади, пиво билан озиқлантирилади, классик мусиқа тинглашади. Бундай мол гўштининг 1 килограмми 450 долларга баҳоланади.

 

9. Хамон иберико, нархи 365 евро

Image Caption

 

Энг қиммат чўчқа гўшти — хамон ибериконинг ватани - Испания. Айнан шу ерда иберико наслидаги қора чўчқалар етиштирилади. Улар чўчқаёнғоқлар билан озиқлантирилиб, махсус кенг яйловларда боқилади. 1 килограмм хамон ибериконинг нархи - 365 евро атрофида.

 

10. Буғу пишлоғи, нархи (1 килограмм учун) 1 000 евро

Image Caption

 

Дунёдаги энг қимматбаҳо пишлоқлардан бири буғу пишлоғидир. У фақат бир жойда - Швециядаги Moose House фермасида ишлаб чиқарилади. Уни ишлаб чиқаришда буғу сутидан фойдаланилади. Буғу пишлоғи ранги - оқ, у жуда чекланган миқдорда ишлаб чиқарилади. Бундай пишлоқ нархи (1 килограмм учун) 1 000 еврони ташкил этади.