Жорий йилда эълон қилинган дунёнинг энг қимматбаҳо автомашиналари
(last modified Sun, 24 Sep 2017 08:20:56 GMT )
сентябр 24, 2017 13:20 Asia/Tashkent
  • Жорий йилда эълон қилинган дунёнинг энг қимматбаҳо автомашиналари
    Жорий йилда эълон қилинган дунёнинг энг қимматбаҳо автомашиналари

Мазкур автомашиналар дунёда эксклюзив мошиналардан бўлиб, сотиб олиниши қийин бўлгани боис ҳар бир кишининг орзуси ҳисобланади. Зеро ушбу мошиналарнинг ҳам ташқи кўриниши ва ички имкониятлари беназирдир ва бекорга уларга қиймат нархларни қўйишмаган.

Дунёнинг энг қиммат бўлган айрим автоуловларнинг қиймати ва сурати билан танишинг:


1.Котекс CCXR Тревита-4.8mln.$

Ушбу автомобиль бир неча йиллардан бери дунёнинг энг қимматбаҳо автомашинаси ҳисобланади.  Trevita швед тилида учта оқ маъносини англатади. Бу машина кумушсимон оқ рангда ишланган бўлиб, қуёшли ҳавода олмослар каби жиловланади. Авто нафақат дунёдаги энг қимматбаҳо машиналар рўйхатидан жой олган, балки у энг тезюрар автолар топ: 10 талигига ҳам кирган. Унинг максимал тезлиги 402 км/соат. Қиймати 4.8 миллион доллар

Image Caption

2.Lamborghini Veneno -4.5 млн.$

Яқин ораларда Женева автосалонида Lamborghini Veneno портотипи тақдим этилган эди. Forbes журнали эса бу машинани расмий равишда 2013 йилнинг ҳам  дунёдаги энг қимматбаҳо автомобили деб эълон қилди. Бу прототип ишлаб чиқарувчининг 50 йиллигига бағишлаб қилинган эди. Ҳозирги вақтда ушбу машина  бадавлат одамлар томонидан кўплаб тарафдор топган.  Тезлиги 2.8 секундда 100 км/соат. Максимал тезлик 357 км/соат. Қиймати 4.5 миллион доллар. 

Image Caption

3.Lykan Hypersports-3.4 млн.$

Бу автомобиль дунёдаги ҳашаматли ва техник томондан энг замонавийдир. Бу машина яна қимматбаҳо тошлар билан ҳам безалган. Машинанинг ёритгичлари, яъни фараларига оқ тилла югуртирилган ва бриллиантлар билан безатилган. Харидор машинанинг ички безагига ишлатиладиган қимматбаҳо тошлар рангини ўз дидларига мос равишда танлаб олишлари мумкин. Бундан ташқари ҳаридор совға сифатида 200 000 $ Cyrus Klepcy соатини ҳам олади. Бу қимматбаҳо автомобиль 100 км/соатни 2.8 секундда босиб ўтади. Максимал тезлик 395 км/соат.  Қиймати 3.4 миллион доллар.

Image Caption


4.Bugatti Shiron-3.5 million$

 

Image Caption

 


Ушбу машина  8 литрлик турбо  моторига эга бўлиб,  унинг кзови фибер карбондан ясалган ва ички қисми тери билан безатилган. Бу мошина 1200 от кучига эга бўлиб, қиймати 3.4 миллион долларни ташкил этади.

 

5. Bentley Rapier 1996 - 4.5 млн. $

Image Caption


Бренддан 1996 йилда чиқарилган энг эксклюзив модель. Бу моделга буюртмани Султон Брунея Хассанал Болкиах берган бўлиб, 16 та экземплярда чиқарилган. Бу автомобиль ҳозирги кунга қадар ҳам энг қимматбаҳо машиналардан бири ҳисобланади. 
 

6. Ferrari SP12EC - 4.7 млн. $

Image Caption

 


Бу автомобиль бутун жаҳонда ҳаммага машҳур бўлмиш гитарист Эрик Клэптон учун яратилган эди. У коллекционер ҳам. Автонинг номланиши ҳам жуда ноёбдир. Унинг маъноси қуйидагича: SP-махсус нашр, 12-Феррари 512 ВВ.нинг мероси, бу дизайн созандани илхомлантиради. ЕС-бу нимани англатишини тушунган бўлсангиз керак, албатта сазонданинг исми шарифининг бош харфлари, яъни Эрик Клэптон. 

 

7. Koenigsegg CCXR Trevita 2010 - 4.8 млн. $

 

Image Caption

Trevita учта нусха билан чегараланган. Автонинг номи  Trevita швед тилида учта оқ маъносини англатади. Бу машина кумушсимон оқ рангда ишланган бўлиб, қуёшли ҳавода олмослар каби жиловланади. Авто нафақат дунёдаги энг қимматбаҳо машиналар рўйхатидан жой олган, балки у энг тезюрар автолар топ: 10 талигига ҳам кирган. Унинг максимал тезлиги 402 км/соат.


8. McLaren X-1 Concept - 5 млн. $
 

Image Caption

 

 

Бу концепт X-1 от McLaren.дан 2012 йилда тақдим этилган эди. Бу авто бир нусхада махсус буюртмага асосан чиқарилган. Машинани ишлаб чиқариш учун уч йилдан сал кўпроқ муддат керак бўлди. Автонинг узунлиги 4.6 метр, эни 2 метрдан сал кўпроқ. Автонинг дизайни мутлоқ буюртмачининг хохишига кўра яратилган, Буюртмачининг исми сир бўлиб қолади. 

X-1 машинасининг афзалликларидан бири бу ёрилган ғилдиракни шу онда ўзи алмаштириш хусусиятига эгалигидир. 

 


9. Rolls-Royce Hyperion Pininfarina 2008 - 6 млн. $

 

Image Caption


Коллекционер Роланд Холл томонидан буюртма қилинган ягона кабриолет Rolls-Royce Hyperion Pininfarina. Автонинг дизайни 30- йилларнинг Hall’s Rolls-Royce Phantom Drophead Coupe стилида қилинган. Нарҳи 6 млн.$.
 

10. Mercedes-Benz SLR McLaren 999 Red Gold Dream Ueli Anliker — 11 млн. $

 

Image Caption


Швейцариялик миллионер Ули Анликер Mercedes-Benz SLR McLaren.ни дизайнини янада яхшилади. Бу автони яралишида 30 яқин киши ишлаган. Улар 30.000 саот ва 5.5 млн. доллар сарфлашган. Улар бўёқ қопламага, ғилдиракларга, ҳамда интерьер ва двигателга ўзгартиришлар киритишган. Ғилдирак ва ёритгичларга тилла билан ишлов берилган. Авто салони ҳам қимматбаҳо тошлар ва тилла билан безалган. Тезлиги 350 км/соат. Бу автомобиль дунёдаги энг қимматбаҳо ҳисобланади.