Дунёнинг муҳим хабарларида ўрин олган аёллар
(last modified Wed, 18 Oct 2017 05:53:07 GMT )
октябр 18, 2017 10:53 Asia/Tashkent
  • Дунёнинг муҳим хабарларида ўрин олган аёллар
    Дунёнинг муҳим хабарларида ўрин олган аёллар

Франциянинг биринчи хонуми Брижит Макрон мамлакат президенти бўлган умр йўлдоши Эммануэл Макрондан 24 ёшга каттадир.

Охирги ўтган йилларда аёллар сиёсат ва бошқа соҳаларда фаол қатнашаётганлари боис оммавий ахборот воситаларининг диққат марказида қарор топган.

Франция президентининг умр йўлдоши Брижит Макрон сайловлар пайтида Эммануэл Макроннинг  ғалабаси учун салмоқли ҳисса қўшган.

Брижит Макрон 64 ёшга кирган. У умр йўлдошининг иш дастурларини тузади, нутқларининг мантларини ёзади ва кўплаб тадбирларда унга ёрдам беради.

У Франция шимолида жойлашган Амиян шаҳрида Эммануэл Макроннинг ўқитувчиси эди. Эммануэл Макрон Парижга ўқишга борганидан кейин 2007 йилда  Брижитни унга турмушга чиқишга кўндиради.

Брижит Макрон олдинги эридан уч фарзанд кўрган.

Image Caption

 

 

 

Image Caption

 

 

Мелания Трамп ҳам АҚШ президентлик сайловида умр йўлдошига ёрдам бериш учун нутқлар сўзлайди. У Словенияда таваллуд топган ва модель сифатида фаолият қилган. У АҚШ президенти Доналд Трампнинг учинчи хотини бўлиб, эридан 24 ёшга кичикдир.

Image Caption

 

 

 

АҚШнинг қоратанли бўлган биринчи хонуми Мишел Обама  2009 йилда Оқ уйга қадам қўйган. Принстон ва Гарвард университетларида ҳуқуқшунослик  бўйича таҳсил олган. Унинг фаолиятлари ва феъл атвори таҳсинга сазовор бўлган. Ундан олинган бу сурат Оқ уй боғида ишлаётган ҳолатини кўрсатмоқда.

Image Caption

 

 

Ҳиллари Клинтон икки бор АҚШ президентлик сайловида номзод сифатида иштирок этган. Унинг умр йўлдоши Билл Клинтон АҚШнинг президенти бўлган вақтида (1992-2000) Ҳиллари Клинтон Америка сиёсатида муҳим рол ўйнаган.

Image Caption

 

 

Иордания шоҳи Малик Абдуллоҳ II нинг умр йўлдоши Рания Абдуллоҳ  ҳам ижтимоий фаолиятлари учун кўплаб олқишларга сазовор бўлган. ИШИД террорчилик гуруҳига қарши намоишларда у иштирок этиб, Юнонда суриялик қочқинлар билан мулоқот қилган. 2015 йилда ижтимоий хизматлари учун Германия канцлери Ангелла Меркел томонидан Волтер Ронтау мукофоти билан тақдирланган.

Image Caption

 

У Африка мамлакатларидан бири бўлган Свазеланд маликаси ва ушбу мамлакат шоҳининг 15 қайлиқларидан биридир. Ломбикизо расмий сафарларда бошқалардан кўпроқ шоҳга ҳамроҳлик қилади. Малика Ломбикизо эдз касаллигига қарши фаол курашчилардан бири ҳисобланади.

Image Caption

 

Жаклин Кеннеди 1929 йилда таваллуд топган. У франциялик бўлиб, 1953 йилда АҚШ  собиқ президенти Жон Кеннеди билан турмуш қурган. Уларнинг турмушлари ҳалигача матбуотдаги қизғин баҳслардан ҳисобланади. Жаклин пардоз-андозда ҳамеша бошқаларни ортда қолдирган. У 1994 йилда вафот этган.

Image Caption