Ер силкинишларини олдиндан аниқлаш имкони
Хитой масъуллари табиий офатларни олдиндан анқилаш учун ёрдам берувчи сунъий йўлдошни Ер орбитасига учиришганини эълн қилишди.
Электромагнитли ушбу сунъий йўлдош зилзила ҳақида ҳам маълумот бериши мумкин.
Тижоратнюз сайтининг маълум қилишича, 2-дай ойида Хитой ушбу сунъий йўлдошни “Ланк Марч” ракетаси орқали фазога юборган.
“Жонг-Ҳонг 1” номланган ушбу сунъий йўлдошнинг оғирлиги 730 килограмм бўлиб, электромагнит тебранишлари (вибрацияси) ни аниқлаш учун беш йил давомида фаолият кўрсатади.
Мазкур сунъий йўлдош электромагнит маълумотларини қайд этиб боради ҳамда Хитойда олти балли ва бошқа мамлакатларда етти балли зилзилаларни аниқлаш имконини беради.
Хитойлик олимларнинг айтишларича, ушбу маълумотлар жуда муҳим бўлсада, аммо ҳозиргача бирон мамлакат зилзилаларни олдиндан аниқлаш имконига эга эмас.