Асабийлашишнинг соғлиққа зарарлари
Олимлар таъкидлашича, турли хасталикларга дучор бўлганларга қараганда асаб касаллиги бор одамларни даволаш анча қийин экан.
Аслини олганда кўплаб касалликларнинг сабаби асаб бузилиши билан боғлиқ. Юраги, жигари ёки буйраги касал одамларнинг ҳаёти нотинч, асаби бузуқ бўлса, уларни даволаш жуда қийин бўлади. Руҳий тушкунлик, хафақон, юрак ва мия инфаркти, ошқозон-ичак, тери, қандли диабет, кўз аъзолари, бод каби бир қатор хасталиклар негизида оний ғазабланиш ҳисси яширинган бўлади. Руҳий хасталик насл айнишига, генларнинг ўзгариши, онгли фикрлаш ва атрофдаги воқеликка тўғри муносабат билдириш қобилиятининг сусайиши ва йўқолишига олиб келади. Руҳий касаллик қаттиқ қўрқиш, ўта таъсирланиш, беҳаловат яшаш сингари омиллар асосида ҳам келиб чиқиши мумкин.