Кайфиятни кўтарувчи маҳсулотлар
Зираворлар Гармдори, занжабил (имбир), долчин (корица) стресс ҳолатида руҳий турғунликни ошириб, жисмоний
Сўли
Сўли ёрмасидан тайёрланган қайнатма халқ табобатида машҳурдир. Ушбу қайнатма асал қўшиб истеъмол қилинса, таъсир янада кучли бўлади.
Балиқ
Балиқ таркибида кўп бўлган омега-3 ёғ кислоталари ёмон кайфият давосидир. Бундан ташқари, балиқдаги Б6 витамини ҳам нафақат кайфиятни кўтаради, балки иммун тизимини ҳам мустаҳкамлайди. Уни ҳафтада 3-4 марта 100-150 граммдан истеъмол қилиш тавсия этилади.
Ёнғоқ
Ўзимизнинг оддий ёнғоқ ҳам балиқ каби омега-3 ва Б6 витаминига бойдир. Яна, аъло кайфият учун зарур бўлган селен минерали ҳам ёнғоқда мавжуд. Ўондаги селен миқдори ёш ўтган сайин камайиб бораверади, шунинг учун ёнғоқ ёши катталар учун жуда фойдали.
Банан
Банан серотонин ва Б6 витаминидан ташқари, кўтаринки кайфият ҳиссини келтириб чиқарувчи харман алкалоидига ҳам бойдир. Сурункали чарчоқ пайтида ҳам бу мевани тановвул қилиш тавсия этилади.
Шоколад
Шоколад таркибидаги какао фенилетиламин моддасига эга бўлиб, у яна бир бахт гормони — эндорфиннинг организмда пайдо бўлишига имкон яратади. Бундан ташқари, унинг таркибидаги магний сизни тушкунликдан озод қилади. Бироқ, ёдда тутингки, фақатгина қора шоколад ушбу фазилатларга эга. Сутли шоколаднинг фойдаси кам бўлади.
Эътибор берган бўлсангиз, тушкун кайфиятнинг энг оммабоп давоси бўлган шоколад бизнинг рўйхатда сўнгги ўринни эгаллади. Бу тасодиф эмас. Шоколаднинг таъсири тез сезилса-да, қисқа вақт давом этади. Ўолган маҳсулотлар эса руҳий мувозанатни узоқроқ вақтга қайта тиклашда ёрдам беради.
Шундай қилиб, тушкун кайфиятдан қутулиб, ҳаётдан баҳра олиш ниятида бўлсангиз, кунлик рационингиздан ўрин олган маҳсулотларга эътибор беринг. Улар кўп нарсага қодир.