Сувни кўпроқ ичинг!
Бизнинг ошқозон ва ичакларимиз, буйрак ҳамда жигарларимиз табиий фильтр вазифасини бажаради.
Ушбу фильтрлар сув ёрдамида органимизга келиб тушадиган зарарли тузлар, ёғлар ва ҳоказо чиқиндиларнинг ҳар кунлигини ҳар куни ахлатлар орқали чиқариб юборади. Бу эса соғлигимизнинг бир маромда сақланиши, қонимизни нормада бўлиши, ҳар хил касалликларнинг олдини олади.
Бир кун сув ичмаслик оқибатида эса кунлик “чиқинди”лар организмимизга сўрилади, бир неча ой ёки бир неча йил давомида шу хатоларни такрорлайверсак, қонимиз таркиби бузилади, қон айланиши ёмонлашади, семириб кетамиз, тузлар бўғинларда ёки буйракда тош шаклида тўплана бошлайди. Натижада бошқа турли хил касалликлар ҳам келиб чиқади. Бу жараёнда одамнинг “фильтр”лари зўриқиб ишлайди. Чунки буйрак ва жигаримиз энди олдинги ўтказиб юборган “чиқинди”ларни ҳам тозалаши керак бўлади: уларга оғир вазифа юкланади. Ушбу вазифани осонлаштиришимиз учун биз парҳез тутиб, фақат табиий маҳсулотларни истеъмол қилишимиз, меъёрида тоза сув ичишимиз ва спорт билан шуғулланишимиз керак бўлади.
Шуни унутмангки, тоза сув ўрнини ҳеч қайси ичимлик боса олмайди (мева ва сабзавотлардан ташқари)!