Мия ҳужайралари барча ёшда ривожланиш қобилиятига эга
октябр 01, 2018 15:24 Asia/Tashkent
Америка тадқиқотчилари олиб борган охирги илмий тадқиқотлар натижасига кӯра, мия ҳужайраларининг ривожланиши барча ёшда, болаликдан бошлаб то қариликкача давом этиши мумкин.
Бу илмий кашфиёт келажакда дегенератив, яъни тобора оғирлашиб борадиган касалликларни даволаш мумкин эканлигини билдиради.
Бундан илгаи олимлар мия ҳужайралари инсон балоғатга етганидан сӯнг ривожланишдан тӯхтайди, деган фикрда эдилар.
Аммо охирги илмий тадқиқотлар шуни кӯрсатадики, мия ҳужайралари барча ёшда, ҳатто қариликда ҳам ривожланиш қобилиятига эга.
Ёрлиқ