октябр 02, 2018 12:28 Asia/Tashkent
  • Инфарктга учрамасликнинг самарали усули маълум қилинди

Европанинг барча ривожланган давлатларидаги ўлим ҳолатларининг 56 фоизи юрак-томир касалликларига тўғри келади.

Россиялик академик Юрий Беленковнинг айтишича, юрак-томир касалликлари “ёшармоқда”. Ҳозирги кунда хатар гуруҳига ота-оналари шундай касалликлардан азият чеккан 40 ёшдан катта аёллар ҳамда 35 ёшдан катта эркаклар киради. 

Охирги йилларда бу касалликларни даволашда сезиларли яхшиланиш кузатилмоқда. Мисол учун, Цюрих олий техника мактаби ходимлари 3D-босма ёрдамида тўлиқ фаолият юритувчи сунъий юрак яратишган.

Бироқ шунга қарамай, Беленковнинг айтишича, инфаркт ва юрак ишемик касаллигига қарши курашда профилактика энг самарали восита бўлиб қолмоқда.

“Тўғри овқатланиш, спорт билан шуғулланиш ва саломатликни кузатиш: қон босими, пульс частотаси, холестирин ва қондаги шакар миқдорини мунтазам кузатиб бориш. Ҳа, бу зерикарли ва оғирдир, бироқ бугунги кундаги энг самарали усулдир”, деб айтмоқда Беленков.

 

Ёрлиқ