Анор --101 дардга даво
Анор: невроз, юрак ўйноғи ва жигарни ёғ босишидан ҳимоялайди
Мавсумий мевалардан бири ҳисобланган анорни 101 дардга даво дейишади. У ҳақида жуда кўп ва хўп гапириш мумкин. Қуйида анорнинг инсон организми учун фойдали жиҳатлари ҳамда қай бир касалликларда асқатиши билан таништирамиз.
Ҳомиладорлар учун фойдали.
Таркибида жамики витаминларни йиққан анор, айниқса, ҳомиладорликнинг илк ойларидаги токсикозда ёрдам беради. Бунинг учун анорни сиқиб, шарбатини озроқ минерал сув билан аралаштриб ичиш лозим. Чунки анор ширасининг ўзи ошқозонга оғир ботиши ва организм ошқозон касалликларига мойиллик бўлганида, гастритни келтириб чиқариши мумкин. Анор қонда гемоглобин даражасини ҳам оширади.
Анорни истеъмол қилганингизда қон босими дарров меъёрига тушади, жигар тозаланади, ортиқча суюқлик чиқиб кетади, чунки мева сийдик ва сафро ҳайдовчи таъсирга эга.
Анор пўсти бир ҳафта офтоб тагида қуритиб олингач, 2 ҳовучи ярим литр сувда 1 соат қайнатилади. Тайёр қайнатма эрталаб оч қоринга ичилиб, 2 соатдан кейин ҳуқна қилинса, организм паразитлардан тозаланади.
Иммунитетни кўтаради.
Юз терингиз учун крем танлаётган пайтда таркибида анор борлигини кўрсангиз, иккиланмай олаверинг. Анор терининг сўлғинлиги, майда ажинлар билан курашади. Айниқса, бундай кремни ётишдан олдин суртган яхши.
Суякларни мустаҳкамлайди.
Кексалар анорни кунора еб туришлари шарт. Негаки, таркибидаги кальций катталарда учрайдиган остеоартроз касали билан курашади. Анор паловга қўшиб истеъмол қилинса, қон босими меъёрга келади, юрак қувватланади. Ҳафтада 2-3 марта, наҳорга 2 ош қошиқдан анор шарбатидан ичилганида эса инсульт ва инфаркт хавфи камаяди. Кексаларда учрайдиган Альцгеймер касалида ҳам анор ёрдам беради. У хотирани мустаҳкамлаб, бош миядаги қон айланишини яхшилайди.