Кардиологлар юрак касалликларига чалинганларнинг умрларини узайтириш йўлини топишди
(last modified Mon, 05 Nov 2018 04:48:31 GMT )
ноябр 05, 2018 09:48 Asia/Tashkent
  • Кардиологлар юрак касалликларига чалинганларнинг умрларини узайтириш йўлини топишди

Канаданинг Альберта университети кардиологлари ўзлари ўтказган тадқиқот асосида юрак хуружи, ишемия ёки инсультни бошидан ўтказган одамлар ҳар йигирма дақиқада минимал ҳаракат қилиб турса, ўз умрларини максимал даражада узайтириши мумкин, деган хулосага келишди.

EurekAlertʼнинг ёзишича, шифокор Айлар Рамади Канада кардиоваскуляр жамияти конгрессида қилган чиқишида юрак касалликларига чалинган одамлар ҳар куни унча мураккаб бўлмаган жисмоний машқларни бажариб туриши лозимлигини қайд этиб ўтган.“Тадқиқотларимиз шуни кўрсатдики, юраги касал одам ҳар 20 дақиқада ўрнидан туриб, кейинги етти дақиқани жисмоний фаолликка бағишлаши керак”, - дейди у.Унинг тасдиқлашича, ҳатто хона бўйлаб вақти-вақти билан айланиб юриш кунига 770 килокалория сарфлашган ёрдам беради. Олимлар жисмоний фаолликнинг йўқлиги организмда холестерин ва бошқа зарарли ёғлар йиғилишига олиб келишини эслатиб ўтишди.

Ёрлиқ