Шакар истеъмолини чекласангиз нима бўлади?
Тиббиёт ходимлари шакарни кўп миқдорда истеъмол қилиш одамнинг ҳолатига салбий таъсир қилиши ҳақида айтишади. Шифокорлар шакар истеъмолини 50 фоизга камайтириб, организм фаолиятидаги илк ўзгаришларни сезиш мумкин деб ҳисоблайдилар.
Қувватнинг ортиши
Қондаги қанд миқдорининг кўплиги нафақат қандли диабетни келтириб чиқаради, балки моддалар алмашинуви жараёнининг бузилишига ҳам олиб келиши илмий жиҳатдан исботланган. Бу ҳолатда ишлаб чиқарилган токсинлар организмни заҳарлайди ва сиз ўзингизни куннинг ярмида чарчаган ҳолда ҳис этасиз.
Тана вазнининг нормаллашуви
Таркибида шакар бўлган юқори калорияли таомлар истеъмолини камайтириб, аста-секин ортиқча вазндан халос бўласиз.
Ичаклар яхшироқ ишлайди
Овқатларда истеъмол этиладиган ширинликлар ичакларда ҳазм бўлади. Шакар унинг фаолиятини бузади, шунинг учун ич келиши билан боғлиқ муаммолар юзага келади. Клетчаткага бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг: карам, сули, дуккаклилар. Ошқозонингиз ва ичаклар соат каби ишлашни бошлайди.
Иштаҳа нормаллашади
Одам қанча кўп ширинлик истеъмол қилса, янада кўпроқ овқат ейишни истайди. Мия “ҳузур” гормонини ишлаб чиқаради ва сиз навбатдаги конфетни ейишни истайсиз. Агар уни ейишни бас қилсангиз, вақт ўтиши билан ширинлик истеъмол қилиш истаги камаяди.