Дунёдаги илк рулон-телевизор 2019 йилда сотувга чиқарилади
декабр 19, 2018 16:54 Asia/Tashkent
Bloomberg манбасининг маълум қилишича, 2019 йилда сотувга LG компаниясининг рулон кўринишида ўраладиган илк эгилувчан телевизори чиқарилади.
Компания CES 2018 кўргазмасида бу телевизорнинг прототипини намойиш қилганди. 65 дюймли OLED-панел ишлатилмаётганда асоси ичига ўралади. Фойдаланувчилар кенг пропорцияларда тасвирга олинган контентни қора чизиқларсиз кўра олиш учун бу экранни қисман очишлари имконияти ҳам мавжуд.
Bloomberg’нинг ёзишича, LG февралдаги Mobile World Congress кўргазмасида илк 5G-смартфонини намойиш қилиши мумкин.
Бундан ташқари, LG компанияси CES 2019’да эгилувчан телевизорининг 2018 йил январда тақдим қилинган прототипини эмас, балки серияли моделини намойиш қилади.
Ёрлиқ