Puma 1986 йилги “ақлли” кроссовкалар моделини қайтадан ишлаб чиқарди
(last modified Thu, 20 Dec 2018 08:01:14 GMT )
декабр 20, 2018 13:01 Asia/Tashkent
  • Puma 1986 йилги “ақлли” кроссовкалар моделини қайтадан ишлаб чиқарди

Илгари у компьютерга сим билан, ҳозирда эса Bluetooth орқали уланади.

1986 йилда Puma компанияси RS-Computer илк “ақлли” кроссовкаларни чиқарган эди. Улар қадам, сарфланган калория, вақт ва масофани кроссовкага ўрнатилган чип ёрдамида ҳисобларди. Бу маълумотлардан фойдаланиш учун оёқ кийимини сим билан Apple IIe, Commodore 64/128 ёки IBM PC Computerʼига улаш талаб этилган.

2018 йилда компания RS-Computerʼни илк дизайнда, бироқ янги функциялар билан қайта ишлаб чиқаришга қарор қилди.

Янги RS-Computer маълумотларни сим эмас, Bluetooth орқали етказади. Маълумотни эса RS-Computer Shoe иловаси орқали кўриш мумкин. У 8-битли графика ёрдамида эски компьютерлар интерфейсига ўхшатиб ишланган.