Олимлар дунёдаги энг чуқур инлар қазийдиган жониворларни аниқлади
https://parstoday.ir/uz/radio/world-i5896
Австралиялик олимлар умуртқали жониворлардан қай бири дунёдаги энг чуқур инларни қазишини аниқлади. Бу Varanus Panopter эчкиэмарлари бўлиб чиқди.
(last modified 2018-08-22T17:47:55+00:00 )
октябр 04, 2016 10:51 Asia/Tashkent
  • Олимлар дунёдаги энг чуқур инлар қазийдиган жониворларни аниқлади

Австралиялик олимлар умуртқали жониворлардан қай бири дунёдаги энг чуқур инларни қазишини аниқлади. Бу Varanus Panopter эчкиэмарлари бўлиб чиқди.

Ушбу судралиб юрувчилар 3.6 м гача инла қазиши мумкин. Тадқиқот натижалари Biological Journal of the Linnean Society журналида чоп этилди.

Калтакесакларнинг спиралсимон инлари олимлар диққатини XIX асрдаёқ жалб қилган эди. Илгари уларни Palaeocastor қундузлари қазийди, деган тахмин мавжуд эди. Аммо тадқиқотчи Шон Дуди эчкиэмарлар яшайдиган ҳудудда бундай инлар кўплигини аниқлашга муваффақ бўлди. Тадқиқот Австралия шимолидаги Кимберли округида ўтказилди.

Image Caption

 

Биологлар 52та иннинг чуқурлигини ва ҳароратини ўлчаб чиқишди.

Иннинг охирида махсус кенглик яратилиб, у ерга эчкиэмарлар тухум қўяди. Бундай чуқурликда ҳарорат ўзгармаслиги боис эмбрион яхши ривожланади. Бундан ташқари, индаги намлик ташқарига нисбатан кучлироқ, бу тухумнинг сакких ҳафталик инкубация даврини қурғоқчил мавсумда ҳам ўтказиб олиш имконини беради.

Инлар нега спиралсимон қурилиши масаласи эса ҳанузгача аниқлаштирилган эмас. Бундай ин қазилиш техникаси кўп меҳнатни талаб қилади, Дуди ҳатто қазиш пайтида ер ўпирилиб, тупроқ остида қолиб кетган калтакесакларнинг жасадларини топди.

Ғамхўр она енот YouTube юлдузига айланди

Image Caption

 

Ўз боласини дарахтга чиқишга ўргатаётган она енот YouTube видеопорталининг ҳақиқий юлдузига айланди.Она енот боласига дарахтга чиқишни ўргатаётгани тасвирланган видеоролик порталда бир неча кун ичида 200 минг намойишни йиғишга муваффақ бўлди.Видеода тасвирланича, дарахтга чиқиш бўйича илк сабоқлар енот болага қийинчилик туғдирмоқда. Бироқ унинг онаси орқага чекинмай, сабот билан уни дарахтга чиқишга ўртатмоқда.

Катта анаконда илон улкан тимсоҳ (кракадил) ни ютмокда.

Image Caption

 

Дунёдаги энг кекса какадулардан бири 83 ёшида жон берди

Image Caption

 

Чикаго ҳайвонот боғида Cookie лақабли пушти ранг какаду 83 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақида The Washington Times маълум қилди.

Манбага кўра, какаду тўтисимонлар туркумига кирувчи энг узоқ умр кўрувчилардан бўлган, зеро бундай қушлар одатда 60-80 йилгача яшайди.

Чикаго ҳайвонот боғининг матбуот хизмати хабарига кўра, қуш бу ерга 1 ёшида Австралия ҳайвонот боғидан келтирилган.

Маълумотларга кўра, какаду ҳаётининг сўнгги кунларида ўзини жуда ёмон ҳис қилган ва кўплаб касалликлардан азият чеккан, шу боис ҳайвонот боғи маъмурияти қушни ухлатиб қўйиш (заҳарлаб ўлдириш)га қарор қилди.

Ҳайвонот боғи ишчиларининг айтишича, инсонлар қариганда қандай касалликларга дуч келса, кекса какадуларда ҳам шундай – масалан, артрит, катаракта, остеопороз ва ҳ.к.