Уй пашшалари 24 соатгача коронавирусини олиб юриши мумкин
(last modified Wed, 28 Apr 2021 07:40:56 GMT )
апрел 28, 2021 12:40 Asia/Tashkent
  • Уй пашшалари 24 соатгача коронавирусини олиб юриши мумкин

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, уй пашшалари коронавирусни 24 соатгача олиб юриши мумкин ва пашша коронавирусни ташувчи омил бўлиши мумкин.

Уй пашшаси 24 соатгача коронавирусини ташиши мумкин. 

Тадқиқочилар уй пашшалари коронавирус инфекциясини тарқата оладими, уни таший оладими ҳамда вирусни тирик сақлай оладими  ёки йўқми деган савол жавоб бирдилар. Бу масалани ўрганиш учун алоҳида тадқиқотлар ўтказилди. Биринчи тадқиқотда уй пашшалари коронавирус инфекцияси билан зарарланган сут билан алоқада бўлганидан сўнг инфекцияни юқтирганини синовдан ўтказилди. Иккинчи тадқиқотда, атроф-муҳит намуналари билан коронавирусни юқтирган пашшалар ўртасидаги алоқадан сўнг зарарланиш ҳолати синовдан ўтказилди. 

Уй пашшаси 24 соатгача коронавирусини ташиши мумкин

Натижалар шуни кўсатдики, атроф-муҳитда ёки коронавирус билан зарарланган сут билан алоқада бўлган барча уй пашшалар RNK нуқтаи назаридан 4 соат ва 24 соат ўтгач тести ижобий чиқди. RNK вируси пашша алоқада бўлишидан сўнг атроф-муҳит намуналарида аниқланди. Умуман олганда, лаборатория шароитида коронавирус билан зарарланган пашшалар 24 соат ўтгач коронавирусни ўзларида сақлаган эдилар. Бундан ташқари уй пашшалари коронавирус геноми RNKни 24 соатгача атроф-муҳитга механик равишда тарқатишади. Тадқиқотчилар ушбу масала бўйича кўпроқ тадқиқотлар ўтказишга интилишмоқда.