Ўта қўрқинчли бўлган сирли ўрмонлар
https://parstoday.ir/uz/radio/world-i7255-Ўта_қўрқинчли_бўлган_сирли_ўрмонлар
Ўрмонлар доим ваҳимали ва сирли бўлиб туюлади. Бекорга қадимдан улар ҳақида ҳар хил афсоналар тўқиб чиқарилмаган. Мисол учун, ўрмоннинг қўрқинчли жойига болалар ва қизларни олиб бориб ташлаш каби.
(last modified 2018-08-22T13:18:10+00:00 )
октябр 25, 2016 10:08 Asia/Tashkent
  • Ўта қўрқинчли бўлган сирли ўрмонлар
    Ўта қўрқинчли бўлган сирли ўрмонлар

Ўрмонлар доим ваҳимали ва сирли бўлиб туюлади. Бекорга қадимдан улар ҳақида ҳар хил афсоналар тўқиб чиқарилмаган. Мисол учун, ўрмоннинг қўрқинчли жойига болалар ва қизларни олиб бориб ташлаш каби.

 

Яна у ерда қароқчилар яшайди, ҳар хил маҳлуқлар бор, ялмоғиз-жодугарлар ҳам ўрмонда яшашади ва шунга ўхшаш қўрқинчли ҳикояларни болалигимизда катталаримиз сўзлаб берган. 

Бугун биз қалбингизга ўзининг ғайритабийлиги, тарихий воқеалари, афсоналари, хавфли маҳлуқлари билан қўрқув соладиган ўрмонлар ҳақида айтиб ўтамиз.

Маст-аласт ўрмонлар ёхуд нимадир бураб ташлаган игна баргли дарахтлар

Image Caption

 

Рязань вилоятининг Око дарёси қирғоғида жойлашган Тырново қишлоғи яқинида бир ўрмон бор. Номи “маст ўрмон”. У тўғри бурчакда буралиб ўсадиган игнали дарахтлари билан машҳур. Қизиқ, фақат игнали дарахтлари буралиб, қийшайиб ўсади. Қолган дарахтлар эса тикка, тўппа-тўғри ўсган. Тадқиқотчи ва олимлар бир неча бор бу ўрмоннинг сирини ўрганишга ҳаракат қилишди. Якунда улар бу ерлар геомагнит анамалияли, шу сабаб игнали дарахтлар шу ҳолатга тушган, деган хулосага келишди. 

Қийшиқ ўрмонлар сайёрамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам учрайди. Шулардан бири Болтиқ бўйидаги Куршск коседаси. Бу ердаги игнали дарахтларни худди улкан бир маҳлуқ бураб, ғижимлаб ташлагандек тасаввур ҳосил қилади. Шу сабаб у “Рақсга тушаётган” номини олган.

Image Caption

 

Илмий тахминлардан яна бири бу магнит тўлқинларига дарахтларнинг реякциясидир. У дарахтни ўқини буриб ташлайди ва оқибатда мана шундай ғалати манзара ҳосил бўлади.

Яна шундай қайрилган дарахтларни Ғарбий Польшанинг Нове Царново қишлоғида ҳам кўриш мумкин. 400 тага яқин шимол томонга букилган дарахт. Булар 1930 йилда Польшани немислар босиб олганларида экилган. Олимларнинг тахминига кўра, улар бу экилган дарахтларни мебель, кемаларнинг корпуси ва омочлар учун ишлатмоқчи бўлишган. Аммо улар дарахтларни бундай қайришга қандай эришгани номаълум.

Ўз жонига қасд қилувчилар ўрмони ёхуд жасадли дарахтлар макони

Image Caption

 

Японияда Аокигахара деб номланувчи ўта даҳшатли жой бор. Бу Хонсю оролининг Фудзи тоғи ён бағрида жойлашган ўрмонли ҳудуддир. Мана ярим асрки, у ўз-ўзини ўлдирувчиларнинг машҳур жойи бўлиб келмоқда. 1970 йилдан буён полиция доимий равишда бу ерлардан жасад қидиради. Ҳар йили бу ердан 70 тадан 100 тагача жасад топишади. Бу ўрмонда ўз жонига қасд қилувчиларнинг кўпчилиги ўзини осиб ёки ҳар хил дорилар воситасида бу ишни амалга оширишади.

Image Caption

 

Албатта, давлат ва тегишли органлар бу даҳшатнинг олдини олиш мақсадида, турли чора-тадбирлар ишлаб чиқишмоқда. Ўрмонга кириш жойларида “Ҳаётингиз бебаҳодир. У ота-онангиз томонидан сизга берилгандир!”, деган ёзувлар билан ишонч телефон рақамлари ёзилган тахтачалар ўрнатилган. Шунга қарамай Японияда ўз жонига қасд қилиш ҳолати камяётани йўқ. 2014 йилда 25 минг 374 нафар, (2003 йилда эса 34 минг 427 нафарни ташкил этганди) киши бу ерда ўз жонига қасд этган.

Image Caption

 

 

Аокигахара ўз жонига қасд қилиб, ҳаётдан хайирлашиш макони бўйича дунёда Сан-Францискодаги Олтин дарвоза кўпригидан кейин иккинчи ўринни эгаллайди. Агар у бу ерда ўтиб юрадиган сайёҳлар бўлмаганда у аниқ рекорд ўрнатган бўларди. Ўз жонига қасд қилувчилар ўрмони ҳақида китоблар ёзилган, кинолар ишланган, қўшиқлар айтилган. Бу ишлар бу ерни машҳур ва романтик ҳудудга айлантирмоқда. Мисол учун, япон ёзувчиси Ватару Цурумининг “Ўз-ўзини ўлдириш усуллари” китобида бу ҳақда батафсил тўхталиб ўтган. Шу ўринда ёзувчи бу ерни ўз жонига қасд қилишнинг энг яхши жойи, деб кўрсатиб ўтган. Энг қизиғи, бу одамни кўпинча ўз жонига қасд қилган одамларнинг жасадлари ёнида кўришади.

Image Caption

 

1960 йили бу ерга биология ўқитувчиси Александр Сифт кўчиб келди. У жуда кўп нарсаларни, жумладан, НУЖ, ҳар хил рангларда пайдо бўладиган нурланиш, турли чироқларни фотосуратларини олди. Яна у ўрмон ўртасидаги майдонда айлана шаклидаги ҳеч қандай ўсимлик ўсмайдиган майдонни текшириб чиқди. Хулосалар шуни кўрсатдики, доира шаклидаги ер билан ўрмон ичидаги ер таркибининг ҳеч қандай фарқи йўқ экан. Шундай экан бу айланада ўсимликлар нега ўсмаслигини ҳеч ким илмий асослаб бера олмади.

Сифт шуни таъкидладики, маҳаллий аҳолининг айтишича, НУЖлар айнан мана шу ҳудудда кўп учрар экан. Кейинчалик теширувни ҳарбий муҳандис Эмиль Барни давом эттирди. У шундай сурат олдики кейинчалик бу сурат энг тиниқ ва ишончли НУЖ фотосурати деб, Европада тан олинди. Бу ўрмоннинг ғайриоддийлиги ҳақида олим Адриан Пэтрут ҳам ўзининг “Хойя-Бачу ўрмони ҳодисалари” китобида ёзган.

Руҳлар қичқирадиган ўрмон ёхуд қасоскор шарпалар изғийдиган жой

Image Caption

 

Англиянинг Кент графлигига қарашли бўлган, Плакли қишлоғида қичқирадиган ўрмон бор. Маҳаллий аҳоли уни руҳлар яшайдиган ўрмон деб ҳам аташади. Афсонага қараганда XVIII асрда маҳаллий аҳоли бу ўрмонда бир қароқчини қатл этишган. Энди шу қароқчининг руҳи қасос олиш мақсадида ўрмонни кезиб юрармиш. Бундан ташқари бу ўрмонда полтергейст ва бошқа руҳлар ҳам яшармиш. Шулар қаторида шу ўрмоннинг дарахтларига осиб ўлдирилган полковник билан ўқитувчининг руҳи ҳақидаги афсоналар ҳам киради. Маҳаллий аҳолининг айтишига қараганда ҳар куни тонг саҳарда ўрмондан қичқириқ товушлари эшитилади. Уларнинг бу сўзларига жин овловчилар ишонишади. Сайёҳлар келиб, ўз асабларини таранглаштириб, тунлари дарахтлар орасида айланиб юришади. Мақсадлари қандайдир овоз эшитиш ёки ғайриоддий нарса кўриш бўлса керак-да. Масалан, “The Visual Paranormal Investigation” гуруҳининг айтишича, улар қичқирувчи ўрмон руҳи билан мулоқот қилишган эмиш.

Лаънатланган ўрмон ёхуд 10 нафар инсоннинг бошини еган сирлилик

Image Caption

 

 

АҚШнинг Вермонт штатида таърифи жуда ёмон бўлган бир ўрмон бор. У ерда одамлар изсиз йўқолишади. Ўрмондан тушуниб бўлмайдиган овозлар, ҳавосида қандайдир нурлар ва инсон ҳали кўрмаган ҳайвонлар яшармиш. Фолькор ва ёзувчи Жозеф Ситроу бу ерни Беннингтон учбурчаги, яъни Бермуд учбурчагига қиёслайди. У ўз китобида бу ерлар ҳиндулар давридаёқ лаънатланган дейди. Истеълочилар келишидан олдин ҳам улар бу ерларни айланиб ўтишган. 

Ёмон хусусиятли ўрмон деган ном XIX асрда ҳам маҳаллий аҳоли ўртасида бўлган. Айтишларича бу ўрмонда 10 нафар одам йўқолган. Булардан фақат беш нафари ҳужжатлар асосида тасдиқланган. Воқеалар 1945 — 1950 йиллар оралиғида содир бўлган. Йўқолганлар орасида бу жойларни жуда яхши билган 74 ёшли овчи ва балиқчи, 18 ёшли талаба, 8 ёшли бола ва 53 ёшли аёл бўлган. Етти ой ўтиб, аёлнинг жасади топилган. Қолганлариники эса лаънатланган ўрмонда йўқ бўлиб кетган.

Сатанчилар ўрмони ёхуд шайтон васвасаси

Image Caption

Сариқ (Қизил) ўрмони —Чернобыл атрофида жойлашган бўлиб, шаҳардаги АЭСнинг ҳалокатидан сўнг, ҳавога кўтарилган радиактив модданинг таъсирида қизил ва жигаррангга ўхшаб қолган. Кўп дарахтларни портлаш қўпориб ташлаган бўлса, қолган дарахтлар ўзидан нур таратиб турадиган бўлиб қолган. Мутахассисларнинг айтишича, Чернобыл АЭС ҳалокатидан 30 йил ўтган бўлишига қарамай, ўрмон ҳозир ҳам радиактив жой ҳисобланади. Ўтган йили АҚШ ва Франция мутахассислари олиб борган тадқиқотдан сўнг, бу ўрмонни аномал ўрмон деб таъкидлашди. Ўлик дарахтлар ўсишмайди ҳам. Улар авария пайтида гўёки қотиб қолишган. Олимлар тажриба ўтқазишди. Бир неча қопларда радиация тегмаган барглар олиб келиниб, ўрмоннинг турли жойларига қўйиб чиқишди. Ўйлаганларидек бўлиб чиқди — кучли радиация бўлган ҳудудда барглар чириш жараёни оддий ўрмонларникига қараганда 40 фоизга секинлашар экан. Бу радиация ҳудудида чиришга сабаб бўладиган бактерияларни жуда сустлигини кўрсатади.

Олимларнинг фикрича, сариқ ўрмон ёнғин чиқиши учун ўта хавфли ҳисобланади. Чунки бу ерда ўсимлик ва барглар чиримай йиғилиб боради. Агар ёнғин чиқса, радияция яна ҳам кенроқ тарқалиши мумкин.

.

Image Caption