Барса юлдузи қўлида Фаластин байроғи
-
Барса юлдузи қўлида Фаластин байроғи
Жамоа чемпионлигини нишонлаш чоғида Барса юлдузи Ламан Ямал бу мазлум халқини қўлла-қувватлаб белгиси сифатида Фаластин байроғини ҳилпираб, байрамнинг энг баҳсли суратларидан бирини яратди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Барселона футбол жамоасининг чемпионлик парадидаги энг баҳсли сурталардан бири устки очиқ автобусда Фаластин байроғини кўтариб кетаётган Ламин Ямалнинг сурати бўлди. Бу саҳна тезда ижтимоий тармоқарда тарқалиб, мухлислар орасида турлича муносабат уйғотди.
Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, Барселона лигаси чемпионлигини нишонлаш Барселона кўчаларида 750 000 дан ортиқ одамни тўплаган.
Ижтиомий тармоқларда биринчилардан бўлиб испаниялик сиёсатчи Габриэл Руффиан халқаро фуболчининг ҳаракатига юқори баҳо берди.
Эл Мунда нашрининг ёзишича, испаниялик футболчилар , айниқса, ёш футболчилар орасида Фаластин каби нозик масалаларда сиёсий нуқтаи назардан ёндашиш кўп учрамайди ва шу сабабдан Ямалнинг мардона ҳаракати кўпчиликнинг эътиборини тортди.
Ямалнинг муносабатини испан жамоатчилигининг Фаластин маласига нисабан сезгирлиги ва сионстик режимнинг тенгчиз уруши ва геноциди билан мос равишда изоҳлаш мумкин.