октябр 18, 2022 11:42 Asia/Tashkent
  • Карим Бензема \\\
    Карим Бензема \\\" Олтин тўп-2022\\\" мукофотини қўлга киритди

Жорий 2022-йилги "Олтин тўп" ни топшириш маросими кеча Карим Бенземага футбол оламидаги энг нуфузли индивидуал мукофот топришириши билан якунланди.

Эслатиб ўтамиз, Леонел Месси ва Кристиано Роналду сўнгги 14 " Олтин тўп" мукофотидан жами 12 тасини  қўлга киритишган. Лук Модрич эса  2018 йилда Месси ва Роналду ўртасида рақобат пайтида бу мукофотни қўлга киритган ягона футболчига айланди.

Аммо Месси бу йил " Олтин тўп" учун номзодлар рўйхатига ҳам киритилмаганди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилшишича, 14 йиллик кутишдан сўнг футбол оламидаги энг нуфузли индивидуал совринини " Реал Мадрид" нинг франциялик юлдузи Карим Бензема қўлга киритди.

Футбол бўйича аёллар бўлимида энг яхши футболчи соврини ҳам " Барселона" жамоаси аъзоси Алексия Потиасга топширилди.

" Яшин" мукофотига эса " Реал Мадрид" нинг белгиялик дарвозабони Тибо Куртуа сазовор бўлди.

Шунингдек " Жави" номи билан танилган " Пабло Мартин Паиз Гавира" клубнинг ажойиб ёш ярим ҳимоячиси  2022 йилнинг энг яхши ёш футболчиси эълон қилинди ва "Copa" мукофотини олди.

"Бавария" жамоасининг сенегаллик юлдузи, хайрия ва фуқаролик фаолияти билан танилган Садио Мане "Сократес" мккофтини олди. 

Барселона футбол жамоасининг ёзги баҳсли хариди Роберт Левандовский ҳам "Мюллер" мукофотига сазовор бўлди.

Ёрлиқ