сентябр 12, 2022 11:25 Asia/Tashkent
  • Реал Мадрид жаҳондаги энг қиммат футбол клубидир
    Реал Мадрид жаҳондаги энг қиммат футбол клубидир

Испаниянинг "Real Madrid", "Barselona", Британиянинг "Manchester Yunayted" ва "Liverpul" футбол клублари энг қиммат клублар ҳисолабланади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Дейли мейл газетаси “Manchester Yunayted” -Манчестер юнайтед клубини сотиш эҳтимоли баҳонасида энг қиммат футбол клубларини тақдим этган.

2005 йилда 790 фунтга солиб олган АҚШнинг Глейзер оиласи энди бу жамоани бошқариш эмас балки клубни сотишни кузламоқда.

Грейзерлар оиласи  «Manchester Yunayted» ни сотиш учун 4 миллиард фунт стерлинг талаб қилмоқда, бу эса ҳайратланарли кўрсаткич.

Ҳисоботга асосан, Реал Мадрид 4,4 миллиард фунт стерлинг қиймати билан дунёдаги энг қиммат клуб ҳисобланади. Иккинчи ўринда эса 4,3 миллиард фунт стерлинг қиймати билан Барселона жойлашган.

Сўнгги  10 йилдаги ёмон натижаларига қарамай, премьер-лига ва Европада ғалаба қозона олмаганигп қарамай,  Манчестер юнайтед клуби 3,9 миллиард фунт стерлинг қиймати билан дунёдаги энг қиммат клублар рейтингида 3 -ўринни эгаллайди.

Ливерпул клуби Yurgen Klopp нинг раислиги ва унинг премьер- лига ва Европадаги чемпионликлари сабаб ўз қийматини 3,8 миллиарад фунт стерлингга оширди ва энг қиймат  клублар орасида тўртинчи ўринни эгаллади.

 

Ёрлиқ