Си Цзин Пин Трамга: Тайван ҳақида хато қилсангиз,уруш бўлади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i99536-Си_Цзин_Пин_Трамга_Тайван_ҳақида_хато_қилсангиз_уруш_бўлади
Пекин шаҳрида АҚШлик ҳамкасби билан учрашувда Хитой президенти Вашингтон ҳукуматининг Тайванга нисбатан ҳар қандай ҳаракатларидан огоҳлантириб, АҚШнинг ҳар қандай хатоси АҚШ ва Хитой ўртасидаги қарама-қаршиликка олиб келиши мумкинлигини айтди.
(last modified 2026-05-14T12:37:50+00:00 )
май 14, 2026 17:35 Asia/Tashkent
  • Си Цзин Пин Трамга: Тайван ҳақида хато қилсангиз,уруш бўлади
    Си Цзин Пин Трамга: Тайван ҳақида хато қилсангиз,уруш бўлади

Пекин шаҳрида АҚШлик ҳамкасби билан учрашувда Хитой президенти Вашингтон ҳукуматининг Тайванга нисбатан ҳар қандай ҳаракатларидан огоҳлантириб, АҚШнинг ҳар қандай хатоси АҚШ ва Хитой ўртасидаги қарама-қаршиликка олиб келиши мумкинлигини айтди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Хитой раҳбари Си Цзин Пин пайшанба куни Пекинда АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашуви чоғида, Тайван масаласига нотўғри муносбатда бўлиши икки давлатни қарама-қашилик ва ҳатто можароларга оли келиш, Хитой ва АҚШ муносабатлари ҳолатини хавфли даражада заифлаштириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

РИА Новости ахборот агенлигининг хабар қилишича,  Си Цзин Пин ҳам  агар Тайван масаласи нотўғри ҳал қилинса, Хитой Халқ Республикаси ва АҚШ ўртасида зиддият юзага келиши мумкин ва, бу эса икки давлат ўртасидаги муносабатларининг кескин ёмонлашишишга олиб келади, деб огоҳлантирди.

Икки давлат етакчиларининг музокаралари пайшанба куни Пекиндаги Халқ мажлислари залида Трапмнинг Хитойга расмий ташрифи (13-15-май) доирасида бўлиб ўтди ва Тайван мустақиллиги Тайван тинчлиги биган мос эмаслигини таъкидланиб,, Тайван масаласини тўғри ҳал қилиш Хитой ва АҚШ ўртасидаги икки томонлама муносабатларини сақлаб қолишга ёрдам беради, деб давом этди.

Пекин ҳукумати Тайванни  Хитой Халқ Республикасининг ажралмас бир қисми сифатида билади ва Хитой билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш ва ёки давом эттириш истагида бўлган давлатлар учун" ягона Хитой принсипи" га риоя қилишни зарурий деб билади. АҚШнинг Тайванга қурол сотиши узоқ вақтдан бери Вашингтон ва Пекин ўртасидаги муносабатларидаги кескинликнинг асосий нуқтаси бўлиб келган. Марказий Хитой ҳукумати  ва унинг орол провинцияси ўртасисдаги расмий алоқалар 1949 йилдан бери узилган.