феврал 13, 2023 13:46
Бирлашган Ташкилот Бош котиби Антониу Гутерриш Хавфсизлик Кенгашидаги даврий ҳисоботида ИШИД ўтган йилларда кўрган оғир зарба ва йўқотишларга қарамай, бу террорчи гуруҳнинг дунёга таҳдиди тобора кенгайиб бораётганидан огоҳлантирди. Ушбу ҳисоботда ИШИД Африка қитъасида ўз таъсирини кенгайтираётгани ва бу мақсадда интернет ва янги воситалардан фойдаланаётгани, ҳаттоки улар дронлар билан жиҳозлангани таъкидланган.