декабр 02, 2023 17:34 Asia/Tashkent
  • Суриядаги маслаҳат миссияси чоғида Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг икки аъзоси шаҳид бўлди
    Суриядаги маслаҳат миссияси чоғида Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг икки аъзоси шаҳид бўлди

Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг умумий жамоатчилик билан алоқалар идораси, бу корпусининг икки нафар жасур ва рашид аъзосини Сурия Исломий қаршилик жабҳасдаги маслаҳат миссияси чоғида сионистик режим босқинчилари томонидан шаҳид қилинганини хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз Эрон Ислом республикасининг маслаҳат кучлари Сурия ҳукуматниниг  расмий таклифи асосида  бу мамлакат ҳарбий кучларига терроризмга қарши курашда хусусан ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашда ёрдам бериш учун маслаҳат хизматларини кўрсатиш мақсадида Сурияда бўлиб турибти.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг умумий жамоатчилик билан алоқлар идораси ўз баёнотида, бутун дунё АҚШ ва баъзи Европа ҳукуматларининг Ғазога қарши ошкора кўмаги остида сотхта ва болаларни ўлдирувчи сионистик  режимнинг кенг кўалмли ва шафқатсиз ҳужумлар ва жиноятларини давом этаётганига ва минглаб фаластинилклар айниқса аёллар ва болалар шаҳид бўлаётганига гувоҳ бўлаётган бир вазиятда,  сиоинтлар ҳужумида Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг  Муҳаммадали Атоий Шурча ва Паноҳ Тақизода номли икки нафаа жасур ва рашид аъзоси  Сурия Исломий қаршилик жабҳасида маслаҳат миссиясини бажараётганида  шаҳид бўлдилар деб эълон қилди.

Эрон Ислом республикаси Суриянинг стратегик ҳамкоридир ва Теҳрон ҳукуматининг Сурия бўҳрони ва инқирози даврида Дамашқ давлатининг қонуний ҳукуматини қўллаб-қувватлаб Сурия республикасининг қонуний президенти Башор Асад ҳукуматига турли  террорчи гуруҳларга қарши кураш чоғида ёрдам бергани бунинг яққол тасдиғидир.

Ёрлиқ