апрел 17, 2024 13:01 Asia/Tashkent

Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий Содиқ ваъда амалиётини сионистик режимга қарши чекланган ва фақат жазо чораси сифатида амалга оширилганини таъкидлаб агар бу режим Эрон тупроғига заррача ҳужум қилса бу билан қаттиқ кураш олиб борилади деб айтди.

Эрон телерадиокомпанияснинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Эрон Ислом республикаси  президенти Сайид Иброҳим Раисий бугун эрталаб Эрон Ислом республикаси армиясининг куни паради мааосимида армия куни билан табриклар экан, армия Эрон халқи ёнида ва ватан, ҳудудий яхлитлик ва Ислом Инқилоби қадриятларини ҳимоя қилишга тўлиқ тайёр деб таъкидлади.

Эрон президенти ўз нутқида фаластинликларнинг сиоинстик режимга қарши Ал-Ақсо тўфони  ортидан Содиқ  амалиёт сионистик режим гегемонияси ва ман-манлигина барҳам берди ва уларнинг кучи ўргимчак тўри эканлигини исботлабди. Ислом Инқилоби соқчилар корпуси ва Эрон армияси яртатган куч қудрат, Эрон олий қўмондони таъбири билан айтганда сионистлар жазоланди деб изоҳлади.

Сайид Иброҳим Раисий шунингдек Содиқ аамалиёт /Ҳалол операция/ чекланган эди ва кенг қамровли бўлмади  ва агар бу кенг қамровли бўлганида сионистик режимдан ҳеч нарса қолмасди аммо бу чора сиоинстик режимни жазолаш учун чекланган эди  ва фақат Эронга қарши ҳужум қилинган марказларга қаратилганди.

Сионистик режимнинг муваффақиятсизлиги, разветка, хавфсизлик, ҳарбий ва стартегик мағлубият сифатида  ҳисоблаган Раисий ўз сўзларида деди АҚШ адабиётида стол устида ҳарбий вариант ҳақида ҳеч нарса айтилмади ва бу эса Эрон қуролли кучларининг обрўси билан боғлиқдир .

Иброҳим Раисий Фаластин халқини қўллаб-қувватлаб,  минтақа мамлакаларига Эрон ҳарбий кучлари хавфсизлик яратувчи, тинчлик ўрнатувчи ва минтақага обрў-эътибор келтирувчи ва тўлиқ ишончли эканлигига тўхталиб,   бу давлатларга сионистик режим билан алоқа ўрнатиш ўрнига ўз мол-мулки ва мусулмон кучлари ҳамда Эрон армияси ва Ислом Инқилоби соқчилар корпусига таяниши ва минтақадаги хорижий кучларга эҳтиёж йўқлигини эслатди.

Ёрлиқ