Суриядан ўнлаб қирғизистонлик ўз ватанига қайтарилди
Қирғизистон ТИВ бу давлат фуқароларининг 21 нафар аёл ва 62 болаларини Суриядан махсус рейс орқали олиб келингани маълум қилди.
Қирғиз фуқаролари бу мамлакатга қайатрилишининг биринчи босқичи жорий йилнинг февраль ойида " Айкел" гуманитар миссияси доирасида амалга оширилган эди. Ўшанда Суриядаги уруш ҳудудларидан Қирғизистонга 18 нафар ёл, 41 нафар бола кириб келган. "Айкел -2" номли миссиянинг навбатдаги босқичида август ойида 31 нафар аёл ва 64 нафар бола ушбу мамлакатга қайтарилди.
Қирғизистон ТИВ бугун бу мамлакатнинг 21 нафар аёл ва 62 нафар бола фуқароларини Суриядан махсус самолёт орқали қайтарилганини эълон қилди.
“Aykel-3” гуманитар миссияси доирасида Сурия шимоли-шарқий лагерларидаги қирғизларни ватанига қайтариш ишлари амалга оширилди.
2021-йил март ойида " Мирим" гуманитар миссияси доирасида ҳам 79 нафар бола Ироқдан Бишкекка қайтарилганди.
Бундан ташқари 2015-2013 йиллда турли йўллар билан терррчи гуруҳлар сафига қўшилган қирғизистонликлар сони ортгани расман хабар қилинганди.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг 2018 йил якунлари бўйича ҳисоботига асосан 850 нафар Қирғизистон фуқаролари Суриядаги уруш зоналарига кетган улардан 150 нафари ҳам ҳалок бўлган.