Суриядан яна 104 нафар тожикистонлик ўз ватанига қайтарилди
Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг фармойиши асосида, бу мамлакат фуқароларининг иккинчи гуруҳи жумладан аёллар, болалар ва ўсмирлар Суриядан махсус рейс орқали Душанбега олиб келинди.
Тожикистон ҳукумати махсус рейс орқали 104 нафар тожикистоликлардан иборат иккинчи гуруҳни (29 оила, жумладан аёллар, ўсмирлар ва болалар) Суриядаги легарлардан Душанбега қайтарилди.
Шунингдек Қозоғистон ҳукумати сўровига кўра, бу самолётда 5 нафар қозоғистонлик / аёл 4 фарзанди билан/ ҳам Суриядан Душанбега олиб келинди.
Эслатиб ўтамиз, Ироқ ва Суриядаги қочқинлар лагерида бўлган Тожикистон фуқароларини ватанига қайтариш жараёни, 3 йил олдин Тожикистон президенти Имомали Раҳмон фармони билан тожик болаларини умидсизликдан халос қилиш, уларни уруш бўлгн жойлардан ўз она ватанига тинч ҳаётга қайтариш мақсадида бошланган эди.
Бундан олдин Тожикистон ҳукуматининг саъй-ҳаракатлари билан Ироқдан 89 нафар ва Суриядан 146 (42 аёл ва 104) Душанбе шаҳрига қайтарилганди.