май 26, 2023 12:41 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда Сурияга кетмоқчи бўлган террорчилик ташкилотининг бир гуруҳ аъзолари қўлга олинди
    Ўзбекистонда Сурияга кетмоқчи бўлган террорчилик ташкилотининг бир гуруҳ аъзолари қўлга олинди

Тошкент шаҳрида террорчилик ташкилотининг бир гуруҳ яширин аъзолари қўлга олинди

20 май куни “Тавҳид ва жиҳод катибаси” номли террорчилик ташкилотининг 8 нафар яширин аъзолари ушланган.

Бу террорчи ташкилот аъзолари шаҳар ҳудудида жамоавий йиғинлар ўтказган. Келгусида Сурия давлати ҳудудида фаолият юритаётган террорчилик ташкилотларининг сафига бориб қўшилишни режалаштирган.

“Улар террорчилик ташкилоти етакчилари билан интернет тармоғи ва турли ижтимоий мессенжерлар орқали алоқа ўрнатиб, уларнинг кўрсатмалари асосида аҳоли орасида ташкилот ғояларини тарғиб қилиш ва ташкилот сафини кенгайтириш билан шуғулланиб келганлар”, - дейилади хабарда.

Ммазкур ҳолат юзасидан Жиноят rодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчиларга нисбатан қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 “Тавҳид ва жиҳод катибаси” “ТЖК”, Олий суднинг 2016 йил 26 сентябрдаги қарори билан террористик ташкилот деб топилиб, мамлакат ҳудудида унинг фаолияти тақиқланган.

Ёрлиқ