Сурия ҳукуматига қарши урушарда қатнашаётган Ўзбекистон фуқароси қидирувга берилди
-
Сурия ҳукуматига қарши урушларда қатнашаётган Ўзбекистон фуқароси қидирувга берилди
Сурияда ҳукуматга қарши кечаётган қуролли ҳаракатларда иштирок этаётган Ўзбекистон фуқароси Давлат Иброҳим ўғли Тиллабердиев қидирувга берилди.
Ўзбекистон ИИВга таянию Қалампир сайтининг хабар қилишича. ,Давлат Тиллабердиев 1995 йилда Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳрида туғилган. Жиззах шаҳрининг Алишер Навоий маҳалласида доимий рўйхатда турган. Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилояти бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида усбу шахснинг Туркияда халқаро терроситик ва экстремистик ташкилот таъсирига тушгани, шунингдек, 2019 йилнинг сентябрь ойида айланма йўллар орқали Сурияга чиқиб кетгани аниқланган. Ўша йили Тиллабердиев мазкур давлат ҳудудида “Тавҳид ва Жиҳод катибаси” халқаро террорчилик ташкилотининг Ҳавон ҳарбий базасида махсус тайёргарликдан ўтиб, Сурия ҳукуматига қарши қуролли ҳаракатларда иштирок эта бошлаган.
2023 йилнинг март ойида мазкур шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1552 - моддаси (Террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш, чиқиш ёки ҳаракатланиш) 1-қисми, 2442 - моддаси (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) 1-қисми ҳамда 2441 - моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан ички ишлар органларига ёки 102 рақамига хабар бериш сўралган. Хабар берган фуқароларнинг шахси сир тутилади.