феврал 22, 2021 11:58
Мексиканинг жануби-шарқида юз берган авиаҳалокатда олти нафар мексикалик ҳарбийлар ҳалок бўлишди. Эрон Пресс берган хабарига кўра, кеча якшанба Мексиканинг жануби-шарқидаги Веракруз штатида Мексика ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли самолёт қулаб тушди. Мексика Мудофаа вазирлиги ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида камида олти нафар ҳарбий хизматчи ҳаётдан кўз юмганлигини маълум қилди.